Амир Ҳотамий: Бугунги кунда ҳеч ким Эронга номуносиб қарашга журъат қилолмайди
(last modified Sat, 26 May 2018 12:47:13 GMT )
май 26, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • Амир Ҳотамий: Бугунги кунда ҳеч ким Эронга номуносиб қарашга журъат қилолмайди
    Амир Ҳотамий: Бугунги кунда ҳеч ким Эронга номуносиб қарашга журъат қилолмайди

Эрон мудофаа вазири жума кунги чиқишида Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг юқори даражада шай ҳолатда турганлигини таъкидлаб шундай айтдики, бугунги кунда ҳеч ким Эронга нисбатан номуносиб қарашга журъат қилолмайди. 

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, генерал Амир Ҳотамий Эрон жанубий ғарбидаги курашувчи Дезфул шаҳрини 25-май кунидаги "муқовамат ва матонат куни" ни хотирлашга бағишланган тадбирда

Эроннинг мудофаа соҳасида ўз-ўзини тўла таъминлаши ҳақида хабар бериб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ўз қудратининг таркибий қисмларини мустаҳкамлаган.

Эрон мудофаа вазири Эроннинг мудофаа қудратини минтақа халқларининг хавфсизлигини таъминлашда хизмат қилишини таъкидлаб шундай айтдики, минтақа ва жаҳон халқлари Эрон халқи билан ёнма-ён турибди. 

Амир Ҳотамийга кўра, Эроннинг душманлари фақат, Америка, Сионистик режим ва уларнинг иттифоқчиларидир. 

Эрон мудофаа вазирининг қайд этишича, Эрон ислом жумҳурияти ўзининг мудофаа қудратига таяниб ўз иззатини ҳимоя қилади.

Эроннинг буюк миллати Исломий жумҳуриятнинг асосчиси Имом Хумайни р.а. ҳазратларининг тарбиясини олиб улғайишган ва исломий жумҳурияти тизимини сақлаб қолишда Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўрсатмалари остида ғайрат ва шижоат билан душманларнинг таҳдидларига қарши қатъиятлик билан туришади.   

Ёрлиқ