июн 02, 2018 18:23 Asia/Tashkent
  • Қудс кунига бағишланган кўча намойишларини 5 минг 300 дан кўпроқ мухбир ва фоторепортёрлар ёритишади
    Қудс кунига бағишланган кўча намойишларини 5 минг 300 дан кўпроқ мухбир ва фоторепортёрлар ёритишади

Эронда қирқинчи халқаро Қудс кунига бағишланган кўча намойишларини 5 минг 300 дан кўпроқ маҳаллий ва хорижлик мухбир ва фоторепортёрлар 900тадан кўпроқ шаҳарларда оммавий ахборот воситаларида ва матбуотда ёритишади

Эрон исломий тарғибот қилиш бўйича мувофиқлаштирув кенгашининг Қудс ва интифоза ҳаракатларига мўлжалланган марказий штаб раисининг маълум қилишича, Эронда қирқинчи халқаро Қудс кунига бағишланган кўча намойишларини 5 минг 300 дан кўпроқ маҳаллий ва хорижлик мухбир ва фоторепортёрлар 900тадан кўпроқ шаҳарларда оммавий ахборот воситаларида ва матбуотда ёритишади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Рамазон Шариф шанба куни мухбирлар билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, бу йилги халқаро Қудс кунига бағишланган кўча намойишлари АҚШ, Сионистик режим ва уларнинг минтақадаги хомийлари томонидан ташкил этилган террорчилик гуруҳлари айниқса ИШИД террорчилик гуруҳининг фитналари барҳам топган пайтда ўтказилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай шароит эса, Фаластин миллатини ҳимоя қилишда янги имкониятларни вужудга келтиради. 

Рамазон Шариф бу йилги халқаро қудс кунига бағишлаб ўтказиладиган кўча намойишларининг ўзига хос бошқа жиҳатларига тўхталиб шундай айтдики, муқовамат жабҳаси шаҳидларни бериш билан ғалабага эришди. Бунинг натижасида эса, муқовамат жабҳасига янги руҳ ва янги куч бағишлади ҳамда ўзининг имкониятларини ва қудратини олдинги йиллардан кўра анча яхшилаб олди. 

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а.нинг ташаббуслари билан муборак рамазон ойининг охирги жума куни халқаро Қудс куни деб номланди. Бундан кўзланган мақсад эса, дунё мусулмонлари Сионистик режимнинг ирқчиликка қаратилган сиёсатларидан ўзларининг нафратланишларини эълон қилиб билдиришдир. Бу йил Рамазон ойининг 23 куни 8 июн кунида халқаро қудс куни нишонланади.    

Ёрлиқ