Руҳоний: АҚШни ядровий дастурдан чиққани Вашингтон давлатининг зараригадир
(last modified Sun, 03 Jun 2018 12:19:27 GMT )
июн 03, 2018 17:19 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлатини Баржом ядровий дастуридан чиқванини Вашингтон давлатини Халқаро қонун- қоидалари олдидаги ваъдаларига амал қилмаслигининг нишонаси эканлигини таъкидлаб, Вашингтоннинг ушбу қарори Эрон учун жуда муҳим муваффақият ва ютуқ ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  аҳли суннат мусулмонларининг бир гуруҳ уламолари ва руҳонийлари билан учрашганида дедики, бугунги кунда ҳатто АҚШ давлати ҳам Эронга қарши босимлар ўтказиш учун бирон бир баҳона топа олмайди, чунки Эрон ҳардоим ўз ваъдалари ва аҳд -вафосига амал қилиб, Халқаро ҳамжамият ҳурмат қиладиган  принсипларни ҳурмат қилмоқда, аммо АҚШ давлати Баржом ядровий дастуридан  чиқиши билан  Халқаро қонун- қоидалар ва принсипларини оёқ ости этди.

Эрон президенти бу урашувда шунингдек  АҚШ томони илк сиёсий  қарамқаршийликда Эрон халқини қоралашга уринганида  бир нечта кичик режимлардан ташқари дунёнинг бошқа барча мамлакатлари АҚШнинг ушбу ҳатти-ҳаракати қаршисида тура олишди, бу эса Эрон халқи учун буюк бир ғалаба эди деб қайд этди.

Ҳасан Руҳоний  БМТ Хавфсизлик кенгашида ўртага қўйилган Қуддус ва Фаластин мавзўларида дунё мамлакталарини АҚШ позициясига қарши чиқишганига ишора қилар экан, Ғазо халқига қарши АҚШ лойиҳаси Хавфсизлик кенгашида фақат битта тарафдор овозга эга эди бу масала минтақа ва  мусуллмонлар учун буюк мувафаққият ҳисобланади деб аниқлик киритди.

Эрон президенти ўз сўзларида  АҚШ давлатини Ғазо ва Фаластинга қарши резолюциясини Хавфсизлик кенгашида ўртага қўйиши, ҳамда фақат ўзи ҳам бу лойиҳани қўллаб қувватлашиши ва  Хавфизлик кенгашнинг қолган  14 аъзоларини бу резолюцияга қарши чиқиши  Фаластин, мусулмон хақлари ва бутун минтақа учун буюк бир ғалабадир деб айтди.

 

Ёрлиқ