август 29, 2016 19:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири душанба куни Афғонистон ташқи ишлар вазири билан Теҳронда учрашди

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири минтақада такфирчи ва экстремистик гуруҳларга қарши курашни таъкидлади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири минтақада такфирчи ва экстремистик гуруҳларга қарши курашни таъкидлади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун душанба куни Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан Теҳронда учрашган чоғида минтақада терроризм ва экстремизм шум балосининг янада кенгаётганига ишора қилиб, терроризмга қарши кураш олиб бориш зарурлигини таъкидлади ва шундай айтдики, Теҳрон яхши ва ёмон терроризм деган қарашларга эга эмас. Барча экстремистлар ва такфирчи террорчилар билан курашиш лозим. Муҳаммад Жавод Зариф ушбу учрашувда Афғонистонлик ҳамкасбига Эронга ташриф буюргани учун ўз миннатдорчилигини билдириб шундай айтдики, Афғонистон Эрон ислом жумҳурияти учун ўзига хос ва муҳим аҳамият касб этадиган мавқега эгадир. Афғонистон ташқи ишлар вазири ҳам Эрон томонидан яхши ва дўстона меҳмондўстлик муносабатидан миннатдорчилик билдириб Афғонистон расмийларининг Эронга уюштираётган кўплаб сафарларига ишора қилиб шундай айтиб ўтдики, ушбу учрашув Эрон ислом жумҳуриятининг Афғонистон халқи ва давлати учун аҳамиятли эканлигини англатади.