Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний р.а.нинг риҳлат қилган кунлари
(last modified Mon, 04 Jun 2018 12:42:13 GMT )
июн 04, 2018 17:42 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний р.а.нинг риҳлат қилган кунлари
    Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний р.а.нинг риҳлат қилган кунлари

Бундан 29 йил олдин худди шу куни, Эрон исломий инқилобининг буюк раҳбари Руҳуллоҳ Мусавий Хумайний р.а. 87 йиллик пурмаъно ва серғайрат ҳаётларидан кейин, оламдан кўз юмдилар. 

Бугун душанба куни ҳижрий шамсий йил ҳисоби билан 1397 йил Хурдод ойининг 14-санаси, ҳижрий қамарий йил ҳисоби билан 1439 йил рамазон ойининг 19-куни, милодий ҳисоб билан 2018 йил 4-июн куни Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний р.а. ҳазратларининг риҳлат қилганларининг 29-йилига тўғри келияпти. 

Бундан 29 йил олдин худди шу куни, Эрон исломий инқилобининг буюк раҳбари Руҳуллоҳ Мусавий Хумайний р.а. 87 йиллик пурмаъно ва серғайрат ҳаётларидан кейин, оламдан кўз юмдилар. 

Имом Хумайни р.а. ҳижрий шамсий 1342 йилдан мустаби Шоҳ режимига қарши ва АҚШнинг Эрон ички ишларига аралашувига қарши кураш бошлаган эди. Ниҳоят Шоҳ режими ул ҳазратни Туркияга сўнгра Ироқ юртига сургун қилди. 

Имом Хумайни р.а Ироқда 13 йиллик сургунликда юрганларида кўплаб шогирдларни тарбиялаб етиштирдилар ҳамда Шоҳ режимининг бузғунчи моҳиятини ошкор этиб, Американинг Эрондаги ноқонуний тамаъгарлик ҳаракатларини ошкора эълон қилиб турдилар. Шу йўллар билан исломий инқилоб ғалабасига замин яратди. 

Имом Хумайни р.анинг Францияга ҳижрат қилишларидан кейин, курашларнинг авж олиши ва ул ҳазратнинг Эронга тантали равишда қайтишлари, ҳижрий шамсий 1357 йилда Эрон исломий инқилобининг ғалаба қозонишига туртки берди.    

Ёрлиқ