Шамхоний: Қудс куни Ислом дунёсининг Сионистик режимга қарши бирлашганининг рамзидир
Қудс куни Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний р.а.нинг катта мероси бўлиб, Ислом дунёсининг Сионистик режимга қарши бирлашганининг рамзидир.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибига кўра, Қудс куни Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний р.а.нинг катта мероси бўлиб, Ислом дунёсининг Сионистик режимга қарши бирлашганининг рамзидир.
Ирна агентлигининг хабар қилишича, Али Шамхоний чоршанба куни Эрон ислом жумҳуриятининг рўзадорлари ва тинчликпарвар халқини Қудс кунидаги кўча намойишларида кенг миқёсда иштирок этишлари учун даъват этиб шундай айтдики, ушбу муборак кун Имом Хумайний р.а. ҳазратларининг катта мероси бўлиб,
Фаластин армонларини ҳимоя қилиш учун Ислом оламининг ҳаракатчанлиги ва ҳамжиҳатлигининг рамзи ҳисобланади ва зулмга, тажовузга ҳамда Сионистик режимнинг ва унинг иттифоқчиларининг яккаҳукмронлигига қарши муқовамат ҳаракатидир.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон ислом жумҳуриятининг Фаластин армонларини ҳимоя қилишини принципиал ёндашув, эътиқод ва диний вазифалардан келиб чиқадиган бурч деб атади ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдики,
Сурияда муқовамат ҳаракатининг доимий ғалабаси ўзига ишончнинг ортиши ва Сионистик режимнинг яккаҳукмронлигига қарши исломий мамлакатларнинг қатъиятлик билан туришидир.