Халқаро Қудс кунида ӯтказилган кӯча намойиши сӯнгида  баёнот қабул қилинди
(last modified Fri, 08 Jun 2018 11:50:55 GMT )
июн 08, 2018 16:50 Asia/Tashkent
  • Халқаро Қудс кунида ӯтказилган кӯча намойиши сӯнгида  баёнот қабул қилинди

Баёнотда Қуддуси шарифнинг озод этилиши, мазлум фаластин халқининг сионист босқинчилар зулмидан халос этилиши ва Эрон Исломий инқилобининг узоқ муддатли орзуси – Исроил деб аталмиш саратон ӯсимтасини бартараф этиш лозимлиги  таъкидланди.

Эрон Ислом Жумҳурияти бӯйлаб Халқаро Қудс кунида ӯтказилган кӯча намойиши қатнашчилари Америка президентининг ӯз мамлакати элчихонасини Байтул Муқаддас шаҳрига кӯчириш ва Қуддуси шарифни сионистик режимнинг пойтахти сифатида тан олиш  ҳақидаги қарорини маҳкум айлаб, эълон қилишди: Байтул Муқаддаснинг озодлиги, шунингдек, Фаластиннинг мусулмон ва жабр-жафо чеккан халқини қӯллаб-қувватлаш ислом оламининг биринчи даражали устивор масаласи бӯлиб, бу масаланинг  аҳамиятини пасайтиришга ва ислом умматининг бу масаладан эътиборини чалғитишга қаратилган ҳар қандай уринишни маҳкум қиламиз.

Эрон Ислом Жумҳурияти бӯйлаб Халқаро Қудс кунида ӯтказилган кӯча намойишлари сӯнгида қабул қилинган  баёнотда  таъкидланадиким: Ислом оламидаги диний ташкилотлар ва машҳур уламолар Америка, сионистик режим ҳамда уларнинг минтақа ва минтақадан ташқаридаги ҳомийлари, айрим исломий ва арабий мамлакатлар мустабид раҳбарларининг Қуддуси шариф босқинчилари билан келишиш ва муносабатларни оддийлаштириш ҳақидаги янги-янги ҳийла-найрангларини фош этиб, ӯзларининг тарихий рисолат ва шаръий масъулиятларига амал қилган ҳолда бу ғаразли амалларни маҳкум этишади, деган умиддамиз.