июн 11, 2018 10:39 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ғазо сектори ва Қудси шарифда сионистик режими томонидан содир этилаётган жиноятлар қаршисида Европа давлатларининг пассив позициялари ва сукут сақлаётганини танқид қилиб, дедиларки, тарихий Фаластин мамлакатида ҳукумат турини аниқлаш учун бутун дунёда тан олинган услуб асосида оммавий афкорга мурожаат қилиш даркор.

Ул Ҳазрат шунингдек қўшимча қилиб айтдиларки, камида 8 йилдан бери бу сарзаминларда яшаб келган мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлардан иборат фаластинликлар иштирокида ишғол этилган сарзаминларининг ичкариси ва ташқарисида рефрендум ўтказиш керак.

Инқилоб Раҳбари идорасининг матбуот марказининг хабар қилишича, кеча Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг илмий марказлари  ва университетларининг юзлаб нафар тадқиқотчилари, илмий делегациялари аъзолари, университет устозлари билан учрашганида, БМТда расман рўйхатдан ўтган Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу лойиҳаси ва таклифи халқаро меъёрларга мос эмаси ми , шундай экан нега Европа давлатлари бу масалани тушуна олишни исташмайди? деган саолв оҳангидаги фикрини билдирдилар.

Инқилоб раҳбари  ўз сўзларида   босқинчи сиоинстик режими бош вазирини Европага қилган сафарида ўзини бечораҳол кўрсатишга уринганига ишора қилиб, тарихдаги барча золимлардан ҳам ҳам золимроқ бўлган ушбу жинояткор  Европада ҳам Эрон давлати биз ва бир неча миллион яҳудийларни йўқ қилиш пайидадир деган иддаоларини такрорлади, ваҳолангки  Фаластин масаласигаа ечим топиш учун Эрон томонидан таклиф этилган вариант бутунлай оқилона бўлиб, демократик меъёрларга ҳам мосдир деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари дунёнинг аксарият халқлари орасида Эрон ислом жумҳуриятини ўта муҳим эканлиги ва юқори обру -эътибори ва мақомга эга бўлганига тўхталиб,  зўравон қудратлар ва қадрсиз режимлар орасида Эронга душманлик қиладиган давлатлар кам эмас.  Эрон давлатини минтақадаги аксарият халқлар  ва мамлакатлар орасида катта обру -эътиборга эга бўлгани  душманларни ҳар доим Эрон ислом жумҳуриятига қарши фитналар олиб боришларининг асли сабабидир, аммо Аллоҳнинг фазл- марҳамати билан  душманлар албатта мағлубиятга учрайдилар деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ