Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ғарбнинг икки ёқламали ёндашувлари ҳақидаги нуқтаи назарлари
(last modified Tue, 12 Jun 2018 06:41:53 GMT )
июн 12, 2018 11:41 Asia/Tashkent

  Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни илмий марказлар ва олий ўқув юртларининг юзлаб илмий тадқиқотчилари ва илмий ҳайъат аъзолари ҳамда ўқитувчилар билан учрашган чоғларидаги ўз нутқларида, Эрон ислом жумҳуриятининг халқаро майдондаги юксак ўрни ва мавқеига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз " Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ғарбнинг икки ёқламали ёндашувларига нисбатан билдирган нуқтаи назарлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни илмий марказлар ва олий ўқув юртларининг юзлаб илмий тадқиқотчилари ва илмий ҳайъат аъзолари ҳамда ўқитувчилар билан учрашган чоғларидаги ўз нутқларида, Эрон ислом жумҳуриятининг халқаро майдондаги юксак ўрни ва мавқеига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ул ҳазрат Эрон ислом жумҳуриятининг кўплаб миллатлар орасидаги юқори мавқеига ишора қилиб шундай айтдиларки, Эрон ислом жумҳурияти мустабид давлатлар ва аҳамиятсиз душманликларни амалга оширадиганлар ўртасида, минтақа халқлари ва кўплаб мамлакатлар олдида обрў-эътиборга эга бўлганлиги ҳамда нуфузи ва тарафдорлари кўп бўлганлиги боис, душманлар доим ислом жумҳуриятига фитналар ва ғаламизликлар қўзғатишга уринишади. Бироқ, Аллоҳнинг фазл-марҳамати билан душманлар Эрон миллати ва Эрон ислом жумҳурияти қаршисида мағлубиятга учраб келган. Шунингдек, исломий инқилоб муаззам раҳбари зўравон қудратларнинг икки ёқламалик сиёсатларига ва уларнинг тажовузкор режимларни ҳимоя қилишларига ишора қилиб ўтдилар.

      Улар томондан олиб бораётган шу каби жирканч ва разил ҳаракатлар натижасида, Эрон ва Ироқ ўртасида мажбурий урушлар келиб чиқди ҳамда терроризм балоси янада кенгайди ва ишғолгарлик ҳаракатлари ҳам тобора шиддатли тус олди. Шунингдек, минтақа ва жаҳон халқларининг тинчлигига ва осойишталигига путур етказилди ва нотинчликлар келиб чиқди. Ғазо секторида болалар ва аёлларнинг оммавий қирғин қилиниши ҳамда беш миллион фаластинликнинг қочқинликда кун ўтказишлари аччиқ ҳақиқат бўлиб, ушбу бало-офатларни анча йиллардан бери Фаластиннинг мазлум халқи устига ёғдиришмоқда. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бу ҳақда гўдакларни ўлдирадиган ишғолгар режимнинг бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Европага уюштирган сафарига ишора қилиб шундай айтдиларки, ушбу жиноятчи тарихнинг барча золимлари ичидан саралаб чиққан энг қонхўри ва золими бўлиб, европаликларга ёлғон иддаолар қилиб шундай айтдики, Эрон бизни ва бир неча миллион яҳудийларни йўқ қилишни кўзлайди. Холбуки, бизнинг Фаластин масаласини ҳал этиш учун тақдим этган таклифимиз ва танлаган йўлимиз тўлақонли мантиқий бўлиб, демократик мезонларга ҳам тўла-тўкис жавоб беради. Шубҳасизки, Фаластин масаласи фақат ислом дунёсининг масаласи эмас. Балки, инсон ҳуқуқлари иддао қилаётган нормаларга ва халқаро ҳуқуқ мезонларига қатъий ёндашишни англатади.

     Фаластин масаласи иккита муҳим жиҳатни ўз ичига қамраб олади. Биринчиси, ҳуқуқлари поймол этилган халқнинг ҳуқуқлари қайта тикланиши керак. Иккинчиси эса, халқаро ҳамжамият ва тегишли муассасалар хусусан Бирлашган миллатлар ташкилоти ва ушбу ташкилотнинг асосий органлари бўлмиш Хавфсизлик кенгаши ўз вазифасига ва масъулиятига амалда анча пассиф ва бепаровлик билан ёндашмоқда. Ушбу ташкилотларнинг вазифалари, мазлум халқларни ҳимоя қилиб, тажовузкор ва ишғолгар режимларга қарши кураш олиб бориши ва уларга қарши тегишли чораларни кўриши талаб этилади. Лекин афсуски, ушбу халқаро ташкилотлар тажовузкор ва ишғолгар режимларга қарши курашиш ўрнига ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашиб, сукут сақлашни афзал кўришмоқда. Бунинг ортидан эса, ушбу муассасалар зўравон  ва тажовузкор қудратларнинг ноқонуний мақсадларини амалга ошириш учун бир воситага айланди. Бу хусусда исломий инқилоб муаззам раҳбари европаликларнинг Сионистик режим томонидан Ғазо секторида  ва Қудсдаги жиноятларига нисбатан сукут сақлаб туришларини танқид қилиб шундай айтдиларки, тарихий Фаластин мамлакатида ҳукумат йўналишини аниқлаш учун бутун дунёда тан олинган услуб асосида омма афкорига мурожаат қилиш керак.

     Ул Ҳазрат шунингдек қўшимча қилиб айтдиларки, камида 80 йилдан бери ушбу юртда яшаб келган мусулмонлар,  яҳудийлар ва насронийлардан иборат фаластинликлар иштирокида ишғол этилган юртнинг ичкарисида ва ташқарисида рефрендум ўтказиш лозим. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу ҳақиқатга ҳам алоҳида эътибор қаратиб шундай айтдиларки, мазкур лойиҳа Эрон ислом жумҳурияти томонидан тақдим этилган бўлиб, Бирлашган миллатлар ташкилотида расман тасдиқланган. Фаластин масаласига ечим топиш учун Эрон томонидан тақдим этилган вариант бутунлай оқилона бўлиб, демократик меъёрларга ҳам мос келади. Ул ҳазарат, БМТда расман рўйхатдан ўтган Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу лойиҳаси ва таклифи халқаро меъёрларга мос эканлиги, лекин, Европа давлатлари ушбу масалани тушунишни истамайди? деган савол тарзидаги фикрларини билдириб ўтдилар.

      Ушбу саволга ва сўровларга жавобни сиёсатчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва икки ёқламали ёндашувларидан излашга тўғри келади. Инсон ҳуқуқларининг ёлғон иддаолари ва демократияни қўллаб-қувватлашни ўзларига шиор қилиб олишган. Ваҳоланки, тарих давомида инсониятга қарши жиноятларнинг энг кўпини ушбу мамлакатлар қўли билан ёки уларга қарашли бўлган ёвуз унсурлар томонидан амалга оширилган. Исроил ва Арабистон сингари, жинояткор ва гўдакларни ўлдирадиган режимлар инсониятга қарши жараёнларнинг маҳсулидир. Исроил режимининг ғазо секторидаги жиноятларига нисбатан Инсон ҳуқуқларини иддао қиладиганлар ва халқаро ташкилотларнинг жим туриб сукут сақлашлари ҳам, Фаластин халқининг устидан тарихий зулмнинг давом этишига олиб келмоқда.       

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.   Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ