Ҳасан Руҳоний ва Али Лорижоний Эрон футбол миллий жамоасининг ғалабаси билан табриклади
-
Ҳасан Руҳоний ва Али Лорижоний Эрон футбол миллий жамоасининг ғалабаси билан табриклади
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон парламенти раиси Али Лорижоний жума куни кечқурун Россиядаги Жаҳон чемпионати ўйинларида Эрон футбол миллий терма жамоасининг Марокаш футбол жамоаси устидан эришган ғалабаси муносабати билан табриклади.
Ирна агентли тарқатган хабарга кўра, Ҳасан Руҳоний Твиттерда шундай ёздики, биринчи ўйинда ҳисобнинг очилиши ва ғалабанинг қўлга киритилиши Эрон миллатини хурсанд ва шод қилди. Жамоа ўйинчиларига ташаккур айтаман.
Шунингдек Али Лорижоний ҳам ушбу ғалаба билан табриклаб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти фарзандларининг ғайрат ва иззати жаҳонга тарқалди.
Эрон футбол миллий терма жамоаси Россияда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида жума кунги Марокаш футбол терма жамоаси билан биринчи ўйинида 1-0 ҳисобида Марокашни енгди. Эрон ва Марокаш футбол миллий терма жамоалари Россияда ўтказилаётган жаҳон чемпионати 2018 нинг В гуруҳида Теҳрон вақти билан соат 19-30да Санкт-Петербург стадионида беллашди.
Туркиялик Жунейт Чокир ушбу ўйинда ҳакамлик қилди. Эрон футбол жамоаси Россиядаги жаҳон чемпионатида 20 июн куни Испания футбол жамоаси билан беллашади.
Эрон футбол жамоаси Россияда ўтказилаётган Жаҳон чемпионати 2018 нинг В гуруҳида Испания, Португалия ва Марокаш билан бир гуруҳга тушган.