Зариф: Сионистик режимнинг ядровий калакчалари ҳақида гапириш замони ҳам етиб келди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i35354-Зариф_Сионистик_режимнинг_ядровий_калакчалари_ҳақида_гапириш_замони_ҳам_етиб_келди
Эрон Ташқи ишлар вазири Твиттердаги шахсий саҳифасида Яқин Шарқ минтақасида камида 80 та ядровий калакчалар борлигини таъкидлаб, қӯшимча қилди: бу қуроллардан бирортаси Эронда мавжуд эмас.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
июн 19, 2018 10:55 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Жавод Зариф
    Муҳаммад Жавод Зариф

Эрон Ташқи ишлар вазири Твиттердаги шахсий саҳифасида Яқин Шарқ минтақасида камида 80 та ядровий калакчалар борлигини таъкидлаб, қӯшимча қилди: бу қуроллардан бирортаси Эронда мавжуд эмас.

Эрон Ташқи Ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф деди: Минтақа ва дунёга ҳақиқатдан ҳам таҳдид солаётган, аммо узоқ йиллар давомида бу ҳақда сукут сақланган нарсалар ҳақида мулоқотни бошлаш вақти келди. 

Американинг хаспӯшлаши ва  ҳимоясида бӯлган сионистик режим ядровий қуролларни ишлаб чиқармаслик ва тарқатмаслик тӯғрисидаги NPT шартномасига қӯшилишни истамайди. 

Бу режим босиб олинган Фаластин ҳудудларида ядровий қуролларни ишлаб чиқариш ва сақлаш, кимёвий қуроллар ишлаб чиқариш йӯли билан Яқин Шарқ минтақасини оммавий қирғин қуроллари омборхонасига айлантириб, минтақа ва бутун жаҳонга жиддий таҳдид солмоқда.