Пампеоннинг Эрон ҳақида алаҳсираши; пуч таҳдидларни қайта такрорлаш
Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео “Эм Эс Эн Би Си ахборот тармоғи билан қилган ӯз сӯҳбатида Эрон ҳақида ӯзининг олдинги алаҳсирашларини қайта такрорлаб, агар эронликлар ядровий қурол-яроқ фаолиятлар дастури томон ҳаракат қилишни бошласалар дунёнинг ғазаби билан юзмаюз бӯлишади. Бутун дунё бу ҳаракат билан мухолифат қилади. Охири бу нарса Эрон манфаатига бӯлмайди,-деб иддао қилди.
Пампео ӯз сӯҳбатида шундай деб қӯшимча қилди: “Ғазаб деб айтганимда уни ҳарбий сайъ-ҳаракат маъносида тушунманг. Ғазаб деб айтишимдан мақсад бу уларнинг бошига тушадиган иқтисодий қудратдир. Ҳарбий амалиёт ҳақида ҳеч нарса демайман. Бундай ҳодиса юз бермайди деб умидворлик билдираман, чунки ҳарбий амалиёт ҳеч кимнинг манфаатида эмас.”
Америка ташқи ишлар вазирининг алаҳсираши ва иддаолари Американинг ҳаддан ташқари талаблари баробарида Теҳронни келишувга келтириш умидида Эронга қарши кенг кӯламдаги тазйиқ ва санкцияларни жорий этиш заминасида Трамп давлатининг қуллаётган фаъолиятлари давомида баён этилмоқда. Пампео бир неча вақт олдин Эрондан Теҳрон билан Вашингтон музокарасининг олдиндан қӯйилган шарт-шароити унвонида 12-та пунктни ӯзига қамраб олган рӯйхатни эълон қилдиким, албатта оммавий ахборот воситалари ва сиёсий таҳлилчиларнинг танқид остига қарор олди. У бу доирада Эрондан ядровий фаъолият дастурини биткул тӯхтатиш, ракеталар бӯйича дастурни чеклаш ва тӯхтатиш ҳамда Эроннинг минтақадаги сайъ-ҳаракатларини тӯхтатишни талаб этди.
Ҳақиқатан ҳам Пампеонинг талаблари аслида Америка баробарида Эронни комилан таслим этиш эди. Бу шундай ҳолда бӯлиб ӯтмоқдаким, Доналд Трамп 2018 йил 8 май ойида Баржом ядровий муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар келишувидан Американинг бир томонлама чиқишини эълон қилганидан кейин Эрон мантиқий позитсия олиш билан Американинг Эронга қарши ядровий санксияларни жорий этиш таъсирининг олдини олиш мақсадида чора-тадбир кӯриш учун 5+1 (беш плюс бир) гуруҳидаги Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг бошқа томонларига аниқ бир мӯҳлат бериш зимнида, ядровий фаъолиятларни қайта бошлаш заминасида ӯзининг қатъийлиги ва азм иродасини намойиш этди. Бу йӯлда Эрон “Натанз” ядровий таъсисотида янги центрафугаларни ишлаб чиқаришни бошлаб эндиликда унинг муносиб инфратизилмаларини таъминлаш учун ишламоқда деб,- эълон қилди.
Теҳрон ҳозирда барча бу сайъ-ҳаракатлар Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури доирасидадир деб таъкидлайди. Теҳрон бир неча маротаба эълон қилдики, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига қарши чекловлар ҳамда санксияларни қабул қилмайди. Бу йӯлда Эрон Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ижод этиш учун кафолат олиш мақсадида Европа Иттифоқи ва европалик учлик билан музокара олиб бормоқда. Россия ва Хитой ҳам Эроннинг Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурида қолишини исташмоқда. Ана шундай бир шароитда Пампео ӯз изҳоротида Вашингтон Эронга қарши кенг санкцияларни жорий этиш қолибида ушбу мамлакатга қарши иқтисодий қудратни жорий этиш пайидадир,-деб таҳдид солмоқда. Трамп ҳам тарих давомида собиқаси бӯлмаган Эронга қарши энг оғир санксияларни юклатиш билан Теҳронни музокара столига ӯтиришга мажбурлаб Эрон билан янги келишувни қӯлга киритиш хом хаёлига юзмаюз бӯлган. Ӯтган қирқ йил давомида Америка ва Эрон қарамақаршилигининг собиқасига бир назар ташланса шу нарса маълум бӯладиким, Эрон Американинг жорий этган иқтисодий босимлари баробарида ҳеч қачон бӯй сунмаган. Америка Эроннинг мудофаа этувчи ҳарбий қудратини яхши билишига қӯшимча Эронга қарши амалга оширадиган ҳар қандай ҳарбий можарожӯйлик баробарида оғир харажатларни сарфлашини яхши билади. Шунинг учун Пампео ӯз сӯҳбатида Эронга қарши ғазабланишдан мақсади ҳарбий амалиёт эмас, балки Теҳронга қарши иқтисодий қудрат санциясини жорий этишдан иборатдир, -деб таъкидлайди. Шунингдек Эрон ядровий қурол-яроқларни ишлаб чиқариш пайидадир деб Американинг иддаолари асоссиз ва биткул ёлғон иддаодир.