Зариф: минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликнинг мустаҳкамланиши учун минтақавий ҳамкорлик зарур
Эрон Ташқи ишлар вазири Теҳрон ва Тошкент ҳамкорликларини ҳар икки халқ манфаати, шунингдек минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашнинг асосий омили деб атади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ билан муносабат бӯлими тарқатган хабарга кӯра бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Ӯзбекистон Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан мулоқоти чоғи деди: Эрон Ислом жумҳурияти минтақаквий ҳамкорликларга асосланган қудратли минтақа тарафдоридир.
У шунингдек, Афғонистонда тинчлик, барқарорликни ӯрнатиш ҳамда транзит соҳасида иқтисодий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш жараёнига кӯмаклашиш Эрон ва Ӯзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликларни ривожлантиришдаги асосий мақсади эканлигини қайд қилди.
Маҳмудов ҳам Эрон ва Ӯзбекистон муносабатларининг тарихий ва маданий муштаракликлари ҳамда икки мамлакатнинг минтақавий ва халқаро масалаларда ҳамфикр эканликларини таъкидлаб, деди: Ӯзбекистон президенти Эрон Ислом жумҳурияти билан барча соҳаларда муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдоридир.
Ӯзбекистон Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби Эрон билан барча соҳалар, жумладан транзит, юк ташиш, энергетика соҳаларида иқтисодий муносабатларни, шунингдек туризм ва маданий ҳамкорликларни ривожлантиришнинг заруратини таъкидлади.