Россия Эроннинг Суриядаги конструктив фаолиятини қуллаб қувватлаяпти.
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Ўрта Шарқ ишлари бўйича Россия президентининг намояндаси Михаил Багданов Эроннинг Cурияда олиб бораётган фаолиятини ижобий ва конструктив деб баҳолади. У “эронликлар террористлар билан қарши кўраш олиб бориш учун Сурияга ёрдам беришади”-деб қўшимча қилди.
Суриядаги бўҳронлар милодий 2011 йилдан бошлаб Ғарб мамлакатлари ва уларнинг араб иттифоқчиларининг ҳимоятлари остида вужудга келган нотинчликлардан бошланди ва аста-секинлик билан террористик гуруҳлар минтақа муносибатларини Исроил фойдасига ўзгартириш учун Суриянинг турли минтақаларида ушбу ўлка армияси билан кенг тўқнашув олиб боришга киришди. Бунинг оқибатида Сурия давлати террористлар билан қарши кўраш олиб бориш учун Эрондан Димишққа кўмак беришни сўради. Шу тартиб билан Эрон милодий 2011 йилдан бошлаб Сурия қонуний давлатининг истак-хоҳишига асосланиб террористик гуруҳлар билан қарши кўраш олиб бориш мақсадида Сурияда маслаҳатчи унвонида ҳузур топиб Суриянинг турли минтақаларида террористлар билан қарши тўқнашишда ушбу ўлка армиясининг ғалаба қозонишида муҳим рол уйнаб келмоқда.
Ҳарбий ишлар бўйича америкалик бир мутахассис Жим Дабилю Дин террористларнинг мағлубиятга учрашишларида Ливаннинг Ҳизбуллоҳи ва Эроннинг уйнаган муҳим ролини ҳаётий масала деб билиб, Сурия армияси билан бундай ҳамжиҳат бўлиш Ғарб томонидан ҳидоят этилган терроризм билан қандай муносибат қилиш кераклигини кўрсатди!
Ғарбликлар, айниқса америкаликлар Сурияда нотинчликларнинг бошланиши замонидан бошлаб ўз мақсадларини Сурия давлатини ағдариш деб эълон қилиб ушбу йўлда террористик гуруҳларни ҳимоят этиш учун ғарб-араб коалициясини ташкил этишга ҳаракат қилишди ва ҳамеша ўзларининг таблиғотий ҳужумларини Эронга қаратиб шу билан бирга бир неча маротаба Суриядан Эрон маслаҳатчи кучларнинг чиқишларини таъкидлашмоқда. Шунга қарамай бундай талаб қуйиш доим Сурия давлати ва шахсан ушбу мамлакатнинг президенти Башор Асаднинг жиддий мухолифатига юзмаюз бўлди.
Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Файсал Миқдод Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси ва эронлик кучларнинг ҳузур топиши бизнинг давлатимизнинг истак-хоҳиши билан терроризмга қарши кўраш олиб бориш учун амалга оширилган, -деб айтди. Айни ҳолда Россия ҳам милодий 2015 йилдан бошлаб Сурия давлатини ҳимоят этиш ва терроризм билан қарши кўраш олиб бориш йўлида кенг ҳузур топиб, айниқса террористларнинг позицияларига қарши ўзининг кенг кўламдаги ҳаво ҳужумлари билан уларга катта зарар ва талафот етказди.
Ғарбликлар ва Исроил сиёсий маслаҳатлашув олиб бориш, руҳий ҳамда психологик уруш олиб бориш орқали Сурияда Эроннинг ҳузур топиши ҳақида Россия позициясини тасир остига қарор бериб, Масквани қандай қилиб ўз мақсадлари билан ҳамжиҳат қилишга кўп сайъ-ҳаракат қилишди. Шундай ҳол билан Россия президенти Владимир Путинннинг махсус намояндаси Михаил Багдановнинг бу ҳақда бундай позиция олиши Эроннинг Суриядан чиқиши зарурати ҳақида Ғарб давлатларининг таблиғотий ҳаракатларига қарши нуқта қуйиш маъносидадир. Бундан олдин Суриядан барча хорижий кучларнинг чиқиши учун Россиянинг қилган талаблари ҳақида иддаолар баён этилган эди. Айниқса ғарбликлар Маскванинг истак-хоҳишини Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва эронлик маслаҳатчи кучларга қаратишга сайъ-ҳаракат қилишди. Файсал Миқдод бу заминада шундай деб айтади: “Менинг ишончимга кўра, Россиянинг мақсади бу Сурияга қонуний давлатнинг истак-хоҳиши ва қонуний тарзда кирган кучлар эмас. Чунки бу мавзў фақат Сурия давлатига тегишлидир ва Россиянинг бундай позиция олиши Сурия томонидан ҳеч қандай истак-хоҳиш билдирмаган кучларга хитобдир.” Бу сўзларни эътиборга олган ҳолда шундай айтиш мумкинки, Багдановнинг олган охирги позицияси ҳақиқатан ҳам террористлар билан қарши кўраш олиб боришда Эроннинг Сурияга кўмак бериш фаолиятини давом эттириш маъносидадир.