Шаҳзода Эндрюнинг ҳайдаб чиқариши Британия монархияси учун қандай оқибатларга олиб келади?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98150-Шаҳзода_Эндрюнинг_ҳайдаб_чиқариши_Британия_монархияси_учун_қандай_оқибатларга_олиб_келади
Куни кеча кечқурун Букингем саройи расмий баёнот берди: шаҳзода Эндрю барча қироллик унвонлари, расмий вазифалар ва тантанали имтиёзларидан маҳрум бўлди, бу қарор қирол Чарлз III монархияни ишончсизлик тўлқинига ботиб кетишдан қутқариши учун " муқаррар " деб атаган.
(last modified 2025-11-03T16:20:19+00:00 )
ноябр 02, 2025 21:19 Asia/Tashkent
  • Шаҳзода Эндрюнинг ҳайдаб чиқариши Британия монархияси учун қандай оқибатларга олиб келади?
    Шаҳзода Эндрюнинг ҳайдаб чиқариши Британия монархияси учун қандай оқибатларга олиб келади?

Куни кеча кечқурун Букингем саройи расмий баёнот берди: шаҳзода Эндрю барча қироллик унвонлари, расмий вазифалар ва тантанали имтиёзларидан маҳрум бўлди, бу қарор қирол Чарлз III монархияни ишончсизлик тўлқинига ботиб кетишдан қутқариши учун " муқаррар " деб атаган.

Қирол Чарлз III нинг Эндрюни қироллик унвонларидан маҳрум қилиш бўйича расмий жараённи бошқариш ҳақидаги қарори нафақат шов-шувли ишнинг тугашини, балки Британия монархияи келажакда янги бобнинг бошланишини ҳам кўрсатади. Сўнгги йилларда маънавий ноаниқликдан, жамоатяилик фикри босимдан, молиявий қийинчиликлардан ва қонунийликнинг емирилишидан қутулмаган институт.

The Times бу ҳаракат маънавий адолатда эмас. " мажбурий танлов" эканини ёзган. Қирол Чарлз  бу ҳаракатни монархия ишончсизлик тўлқинига тушиб кетишнинг олдини олиш учун қилган.  The Guardian ўз таҳририятида бу қарорни " беморнинг ўлимининг олдини олиш учун жарроҳлик аралашуви" деб таърифлаган.  LBC радиосидаги таҳлилчиларнинг овози умумий бир жиҳатга эга эди: монархия энг яқин одамларидан бирини қурбон қилишни назарда тутса ҳам, ўзини ҳимоя қилишга мажбур эди. Қиролнинг қарорига туртки бўлган нарса нафақат айбловларнинг давом этиши, балки одинги айбловларидан сўнг Эндрюнинг Жефри Эпштейн билан алоқасини фош қилувчи янги электрон почта хабарларининг чиқарилиши эди. Жамоатчилик фикри ғазабланди ва янги сўровлар шуни кўрсатдики, Виндзор уйига жамоатчилик ишончи ўнлаб йилардаги энг паст даражага тушиб келган.

Аниқки, Энمрю тахтдан воз кечиши монархиянинг сақланиб қолиши ҳақидаги савол-жавоблар даврининг бошланишини англатади. Бугун Британия йиллар давомида қолдирилган саволга дуч келмоқда. Бойлик ва ҳокимият туғилиш орқали ўтадиган сиёсий тизим ҳали ҳам замонавий жамиятда қонунийликка даъво қила оладими? Эндрю фақат битта аломатдир, инқироз чуқуроқдир. Энди асосий савол Эндрю билан нима содир бўлганлиги эмас. балки монархия билан нима содир бўлишидир. Британия монархияи бу инқирозни енгиб ўтиши мумкин, аммо у энди аввалгидек эмас. Уни сақлаб қолиш йўлидаги ҳар бир вақтнинг ўзида уни ўзгартиришга қаратилган қадамдир. Бу жараён эртами-кечми Британия сиёсий тузилмаси олдида асосий саволга дуч келади: тож ҳали ҳам устунми ёки унинг ўзи миллатга юкми?