Имзоланишидан бир йилдан сўнг Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурига бир нигоҳ
Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури 2016 йил 16 январдан ижро этилиш босқичига ўтди ва бу келишув қандай ютуқларга эришганлигини кўриш керак.
12 йилдан ортиқ вақт мобайнида жанжал чиқариш билан Эроннинг тинч йўналишдаги ядровий дастурини таҳдид сифатида кўрсатишга ҳаракат қилган АҚШ ва Европанинг бир неча мамлакати бу ёндашувларида бирор бир ўзгариш яратдиларми? Суҳбатимизда бу баҳслар ва Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурига алоқадор масалаларни кўриб чиқамиз.
Эрон халқи ўтган барча йилларда босим ва таҳдидларга қарши матонат билан турди ва катта иқтисодий зарар ҳам кўрди. Шу сабабдан Эроннинг ядровий технологиялар иши хавфсизлик жиҳатидан кўриб чиқилди ва сўнг Хавфсизлик Кенгашига жўнатилди ва Эроннинг ядровий технологиялари таҳдид эканлиги борасидаги асоссиз иддаолар билан Эронга қарши сансиялар ва чекловлар юклатилди. Музокаралрдан қўлга киритилган натижалар билан Эрон шон-шараф билан ўзининг дахлсиз ҳуқуқини қўлга киритишга ҳамда санксиялар ва золимона резолюциялар тугутилишига эришди. Эрон Ислом Жумҳурияти масъуллари Эрон асло ўз "қизил чизиғлари"ни босиб ўтиб муросога келмаслигини кўплаб маротаба эълон қилдилар.
2231-резолюция Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурининг таркибини ижро этиш ва Эрон ядровий дастури учун яратилган ясама бўҳронини тугатиш ва золимона санксияларни бекор қилиш учун қўйилган илк қадам эди. Аммо бу йўлнинг давоми унчалик ҳам осон эмас ва музокарачи томонларнинг баҳона излашлари ва аҳдга вафо қилмасликларидан ғофил қолмаслик керак. Зеро мазкур резолюцияда "тепки механизми" деб аталувчи санксияларни қайтарувчи механизм доирасидаги ҳолатлар мавжуд бўлиб, бу ҳол Қўшма чоралар ҳама томонлама дастуриниг ижобий таъсирлари сифатида талқин этилмайди.
Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури доирасида Эронни аслаҳа жиҳатидан санксия қилиш каби резолюциялар бекор қилиниб, айрим чекловлар юклатилди. Мудофаа учун мўлжалланган аслаҳалар импорти ва экспорти учун имконият яратилди. Бу чекловлар ҳам 5 йилдан сўнг тамомила бекор қилинади.
Шунингдек, бундан олдин БМТ уставининг 7 боби 41 моддаси қолибида мажбурий равишда тақиқланган мамлакат ракета мудофааси дастурини ривожлантириш мажбурий бўлмаган ва фақат ядровий каллакчаларни етказиш учун мўлжалланган ракеталарга алоқадор чеклов белгиланган бир муддатга йўлга қўйилади. Эрон масъуллари мамлакат асло ядровий каллакчлар ва уларни ташучи ракеталар яратиш учун ҳаракат қилмаганлигини кўплаб маротаба эълон қилиб келмоқдалар.
Ядровий келишув АҚШни баҳонасиз қолдиргани ва ядровий масала санксиялар айланмасидан чиққанига қарамасдан айрим далиллар ҳамда АҚШнинг Конгрессдаги айрим изҳоротлари ва амаллари улар санксияларни қайтариш учун янги тартибларяратишга ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилишига асослангана иддаолар ва ёки Эрон терроризмни қўллаб-қувватлаши атрофида иддаолар яратиш асосида Эронга қарши босим ўтказишга ҳаракат қилаётганлигини кўрсатмоқда. Ҳақиқат шунда ки, АҚШнинг Эрон баробаридаги ғаразли ёндашуви ўзгармаган. Зеро Эроннинг ядровий дастуридан хавотирланиш мавзуси асоссиз эди. Бундан олдин ядровий музокарачи комманда таркибида бўлган АҚШ Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Венди Шерман Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури имзоланганидлан сўнг ўтказилган суҳбатлардан бирида Эрон асло ядровий аслаҳа яратиш ниятида бўлмаганлигини эътироф этди..
Улар Қўшма чоралар ҳама томонлама дастуридан сўнг ҳам баҳона излаш билан шуғулланмоқдалар. "Дунё бўйича инвесторлар Эронга инвестиция киритишга журъат ҳам қилмасликларига ҳаракат қиламиз" деган америкалик масъулнинг изҳороти бу каби тафаккурнинг намунасидир.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурининг таъсири ҳамда ички ва халқаро инвестиция йиғилишида АҚШнинг мақсадаларидан шубҳаланган киши ноҳақ эмаслигини чунки АҚШда ҳам Эрон борасида турли қарашларга эга турли жараёнлар мавжудлигини ва бу мамлакатнинг Эронборасидаги сиёсати тўғри сиёсат бўлмаганлигини айтди. Қўшма чоралар ҳама томонлама дастуридан сўнг Эроннинг ракета иқтидори баҳонаис билан АҚШ томонидан юклатилган санксияларга муносабатда Эрон Ташқи ишлар вазири айтган сўзлари АҚШнинг ахлоқини аниқ тавсифлайди. Зариф АҚШнинг ахлоқини гиёҳванд бир кишига ва бу гиёҳвандлик бирор ишни битказмаслигини била туриб, уни тарк эта олмайдиган кишига ўхшатди.
Бу ҳаракатлар АҚШ Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури амалга оширилиши йўналишида тўсиқлар яратишга ҳаракат қилишини кўрсатади. Шу ҳақиқатни таъкидлаб, АҚШ Ташқи ишлар вазири Европага сафари жараёнида Ослода Европа Иттифоқи Ташқи сиёсатининг масъули билан учрашувда "АҚШ фақат қоғозда санксияларни бекор қилганлигига аминман, аммо Вашингтон сўнгги бир неча ўн йилликлар мобайнида юклатган тартибларнинг психологик таъсирини йўқ қилиш учун самаралироқ чоралар кўриши керак," дея изҳор этди.