Хушру: фаластинлик ва яманлик болаларни ӯлдириш ишига чек қӯйиш лозим
(last modified Tue, 10 Jul 2018 11:28:10 GMT )
июл 10, 2018 16:28 Asia/Tashkent
  • Хушру: фаластинлик ва яманлик болаларни ӯлдириш ишига чек қӯйиш лозим

Эрон Ислом Жумҳуриятининг БМТдаги доимий вакили душанба куни Хавфсизлик Кенгашининг "Қуролли тӯқнашувлар пайти болаларнинг вазъияти" масаласидаги йиғилишида фаластинлик ва яманлик болаларни ӯлдириш ишига чек қӯйиш лозимлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Ғуломали Хушру бу масалада деди: Сионистик режим фаластинлик болаларни ӯлдиришни давом эттирмоқда. Аммо афсуски,  БМТнинг Бош котиби ӯз ҳисоботида ҳали ҳам бу режимни Болалар ҳуқуқини поймол қилувчилар руйхатига киритмаган.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг БМТдаги доимий вакили  сионистик режимнинг кейинги ойларда "Қайтиш ҳаққи" тинч намойишларида қатнашган фаластинлик болаларга нисбатан амалга оширган уруш жиноятларига тӯхталиб, илова қилди: Исроил режими боларни аёвсиз қириб ташловчи режимларнинг олдинги сафида туради. Шу сабабли БМТнинг Бош котиби келаси йили бу режимни юқорида таъкидланган руйхатга киритиши лозим.

Хушру шунингдек Саудия ва Бирлашган Араб Амирликлари режимлари томонидан яманлик болалар қирғин қилинаётганига ишора қилиб, деди: яманлик болаларнинг хавф-хатарли аҳволини фақатгина фаластинлик болаларнинг вазъияти билан қиёслаш мумкин.

Ғуломали Хушру сӯзининг охирида шундай таъкидлади: бу халқаро ташкилот ӯзининг Яман, Фаластин ва дунёнинг бошқа нуқталарида болаларнинг қирғинини тӯхтатиш каби ӯз вазифасига амал қилиши керак.

Йиғилиш сӯнгида Хавфсизлик Кенгаши Қуролли тӯқнашувлар пайти болалар ҳуқуқларини паймол этишга қарши резолютсия қабул қилди.