Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчиси Москвага сафар қилди
(last modified Wed, 11 Jul 2018 12:37:57 GMT )
июл 11, 2018 17:37 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчиси Москвага сафар қилди
    Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчиси Москвага сафар қилди

Али Акбар Вилоятий чоршанба куни Москвага етиб борган чоғида Эрон ва Россия ўртасидаги муҳим алоқалар ва стратегиясига ишора қилиб шундай айтдики, ўтган йиллар давомида Москва ва Теҳрон ўртасидаги икки томонлама, минтақавий ҳамда халқаро алоқалар янада кенгайди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий бугун чоршанба куни олий мартабали делегацияга бошчилик қилиб Москвага сафар қилди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Али Акбар Вилоятий чоршанба куни Москвага етиб борган чоғида Эрон ва Россия ўртасидаги муҳим алоқалар ва стратегиясига ишора қилиб шундай айтдики, ўтган йиллар давомида Москва ва Теҳрон ўртасидаги икки томонлама, минтақавий ҳамда халқаро алоқалар янада кенгайди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчисининг айтишича, Эрон ва Россия раҳбарлигидаги муқовамат жабҳасининг Сурияда терроризм ва унинг хомийларига қарши курашдаги ҳамкорлиги Эрон ва Россия ҳамкорлиги ҳақида бир намунали мисол бўлади. Шу каби ҳамкорликларни узоқ муддатли стратегик алоқалар оқлайди холос. 

Шунингдек, Али Акбар Вилоятийнинг қўшимча қилишича, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ва Эрон ислом жумҳурияти президентининг жаҳондаги ҳозирги жиддий шароитда Россия президентига йўллаган мурожаати муҳимдир.    

Ёрлиқ