июл 20, 2018 18:09 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим бош вазири Эронга қарши уйдирма ва ғирт ёлғон иддаоларни илгари сурди
    Сионистик режим бош вазири Эронга қарши уйдирма ва ғирт ёлғон иддаоларни илгари сурди

Бинямин Нетаняҳу Ишғол этилган Фаластинда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан ўтказган қўшма ахборот анжуманидаги чиқишида, Эрон ислом жумҳуриятини Европа ва жаҳон учун энг катта таҳдид деб иддао қилди

Сионистик режим бош вазири пайшанба куни Эрон ислом жумҳуриятига қарши ўзининг сохта ва ёлғон иддаоларини яна бир бор такрорлаб чиқди. 

Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Бинямин Нетаняҳу Ишғол этилган Фаластинда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан ўтказган қўшма ахборот анжуманидаги чиқишида, Эрон ислом жумҳуриятини Европа ва жаҳон учун энг катта таҳдид деб иддао қилди. 

Бинямин Нетаняҳу бундан олдин ҳам ўз баёнотида Эронни Ўрта Шарқ минтақасидаги беқарорликлар келтириб чиқаришда масъул деб атадиган эди. Уннинг иддао қилишича, Эрон террорчиларни ҳимоя қилади. 

Ваҳоланки, Эрон ислом жумҳурияти Америка ва Сионистик режимнинг минтақадаги ғаламизликлари ва фитналарига қарши курашда асосий рол ўйнайди. 

Эрон АҚШ, Исроил ва унинг иттифоқчилари ҳимоясида бўлган террорчи гуруҳларга қарши кураш учун, Ироқ ва Сурияда ушбу мамлакатларнинг расмий даъвати билан уларга маслаҳатли ёрдамларни тақдим этади. Эроннинг террорчи гуруҳларга қарши курашдаги ҳаракатлари, Трамп ва Нетаняҳуга унчалик ҳам хуш келмайди.  

Ёрлиқ