Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Минтақадаги иштирок этишлар Эроннинг қудрати ва хавфсизлигидир
(last modified Sat, 21 Jul 2018 12:27:18 GMT )
июл 21, 2018 17:27 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Минтақадаги иштирок этишлар Эроннинг қудрати ва хавфсизлигидир
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Минтақадаги иштирок этишлар Эроннинг қудрати ва хавфсизлигидир

Америкаликлар исломий инқилобдан олдинги Эрондаги ўз мавқеларига  ва позицияларига қайтишни кўзлашмоқда. Улар бундан камига ҳам рози эмас. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун шанба куни Эрон ташқи ишлар вазирлигининг масъулари ва ишчи-ходимлари ҳамда элчилар билан учрашган чоғларида шундай айтдиларки, минтақадаги иштирок этишлар Эроннинг қудрати ва хавфсизлигининг бир қисми ҳисобланади ва мамлакатнинг стратегик давомийлиги бўлади. Шунинг учун душманлар қаршилик кўрсатишади. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Американинг Эроннинг ядровий қудрати ва юқори даражада уранни бойитиш ҳамда минтақадаги иштирокига қаршилик кўрсатишини, уларнинг исломий тизим иқтидори унсурлари билан душманлигидан келиб чиққан деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, америкаликлар исломий инқилобдан олдинги Эрондаги ўз мавқеларига  ва позицияларига қайтишни кўзлашмоқда. Улар бундан камига ҳам рози эмас. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари, минтақавий тузилмаларнинг ўзига хос томонларини инобатга олиб икки томомонлама ва кўп томонлама алоқаларнинг кенгайишини зарурий деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Эроннинг хориждаги элчилари ва намояндалари халқ ва мамлакатнинг имкониятлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари керак. 

Ул ҳазрат, европаликларнинг ва ғарбликларнинг ўтмишдаги мустамлакачилик ҳаракатларида содир этган жиноятларига ишора қилиб шундай айтдиларки, ғарбда демократиянинг чеклангани ва Америкада партиявий диктаторлик ҳамда европанинг айрим мамлакатларида ўрнатилган диктаторлик шунингдек,

ғарбликларнинг айни пайтдаги жиноятлари жумладан Арабистон билан биргаликда Яман халқини қирғин қилишларининг натижасидир. Ғарбликлар инсон ҳуқуқларини поймол этиш рамзи ҳисобланади. Аммо, улар уялмасдан Эронни айблашади.     

Ёрлиқ