Руҳоний: жаноб Трамп! Шер билан ўйнашма, Эроннинг жавоби жуда жиддийдир
(last modified Sun, 22 Jul 2018 11:21:02 GMT )
июл 22, 2018 16:21 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон давлатини урушни богшлаб юбориш, ҳужум қилиш ва тажовуз уюштириш фикр ақида ва сиёсатига эга бўлмагани шунингдек ҳардоим превентив ҳаракатлар томон йўл олишига тўхталиб, Исломий Эрон ҳеч бир томон ва мамлакат билан урушмайди, аммо душманлар ҳам Эронга ҳужум қилиш, урушларнинг энг улканини вужудга келиши ва Эрон билан сулҳ ва тинликка эришиш сулҳ ва тинчликнинг энг асосийсига эриша олиш маъносида эканлигини била олишлари керак деб таъкидлади.

Бугун Ҳасан Руҳоний Эрон ташқарисидаги исломий жумҳурияти консулликлари раислари йиғилишида АҚШ давлатиини Эрон нефтини чет элга экпорт этилишига йўл қўймаймиз деган иддаоларига хитобан дедики, АҚШ президенти била олсинки Эрон давлати тарих давомида минтақадаги барча сув йўллари хавфсизлигининг асли кафолидир, жаноб Трамп  шер билан ўйнашни тўхтатиши керак, зероки Эрон қаттиқ жавоб қайтаради ва натижада АҚШ қаттиқ пушаймон бўлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида Оқ уй ҳокимларининг ирқпарастликка асосланган сиёсатларига ишора қилар экан, бугунги кунда Оқ уй масуълларига ошкора тарзда мусулмонлар обру иззатини кўрмаганга олишмоқда ва  мусулмонлар юрагида бўлган Қуддуси шарифга ҳурматсизлик қилишмоқда, ҳатто босқинчи бир режимни хурсанд қилиш учун 1 миллиард беш юз миллион мусулмонларга қарши уруш эълон қилишмоқда деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний,  шунингдек босқинчи сионистик режимини ишғол этиш, тажовузкорлик, халқни сарсон саргардон этиш , болаларни оммавий қирғин этиш мақсадига эга бўлганига ишора қилар экан, ҳеч бир даврда бугунги дек АҚШ ва сиониистик режим  Фаластин деган давлатни эътироф этмайдигани ва ё Қуддуси шарифни мусулмонларга тегишли эмаслигини таъкидлаётганини ошкор этмагандилар деб айтди.

Эрон президенти дедики, Эрон ислом жумҳурияти  ҳардоим араб мамлакатлари ва Фаластинга қўшни мамлакатларга сионистик режим мантиқий музокарага тарафдор эмаслиги ва мўътадилликни қабул қилмаслигини ва   фақат конференциялар ўтказиш орқали Фаластин сарзаминини бу режим чангалидан озод қилишни имкони йўқлигини таъкидлаб келган. Бугунги кунда барча давлатлар бу масалани тушуниб,ни тасдиқлашмоқда.

Ҳасан Руҳоний  шунингдек, Эрон давлатини Сурия, Ироқ ва Ливандаги фаолиятларини давом эттириши ва бу фаолияти билан фахрланиши ҳамда терроризмга қарши кураш йўлида ҳеч қачон душманлардан ижозат олмаслигини қўшимча қилди.