Ироқчи: Эрон АҚШнинг нефтга оид санкцияларига қарши кўплаб варианлартни тайёрлаб қўйган
Агар Эрон нефтининг сотилишига тўсқинлик пайдо бўлса, ундай ҳолда Эрон ҳам АҚШнинг ушбу чораларига қарши режадаги кўзланган мақсадларни ишга солади.
Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Америка томонидан Эрон ислом жумҳуриятининг нефтига қарши санкция жорий этилишига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон ўз нефтини сотиш учун кўплаб вариантларни тайёрлаб қўйган.
Агар Эрон нефтининг сотилишига тўсқинлик пайдо бўлса, ундай ҳолда Эрон ҳам АҚШнинг ушбу чораларига қарши режадаги кўзланган мақсадларни ишга солади.
Саййид Аббос Ироқчи бугун душанба куни ал-Олам тармоғи билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Эрон нефтга доир санкциларга учрамаслиги учун тегишли чора-тадбирларни кўриб қўйган.
Шунингдек жаҳон ҳамжамияти, Америка иттифоқичлари хусусан европа мамлакатлари ва Хитой, Россия ҳамда Ҳиндистон ҳам Эрон нефтининг Америка томонидан санкция қилинишига қарши. Шу боис, Эроннинг талаб ва истакларини таъминлаш мақсадида Теҳрон билан музокара олиб боришмоқда.
Саййид Аббос Ироқчи европаликларнинг ядровий келишув доирасида таклиф этган пакетларига ҳам тўхталиб шундай айтдики, ушбу таклиф этилган пакет Эроннинг ядровий келишувдаги талаб ва истакларини қамраб оладиган нефт, газ, суғурта, банк ва бошқа барча ҳолатлардан иборатдир.
Айни пайтда, Теҳрон ушбу мажбуриятларнинг ижро этилиши учун амалий ҳал этилишини кутиб турибди. Ушбу мавзу бўйича музокаралар олиб борилмоқда.