Руҳоний: АҚШ ҳукмронларининг паст баёнотларига жавоб қайтариш арзимайди
(last modified Wed, 25 Jul 2018 12:19:34 GMT )
июл 25, 2018 17:19 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШ ҳукмронларининг паст баёнотларига жавоб қайтар арзимайди
    Руҳоний: АҚШ ҳукмронларининг паст баёнотларига жавоб қайтар арзимайди

Эрон миллатининг Американинг таҳдидларига ва режаларига қарши бирлик ва ҳамжиҳатлик билан туришлари ва душманнинг фитналарини бартараф этиш учун саъй-ҳаракат қилиш, АҚШ ҳокимларининг паст баёнотларига қарши қатъий жавоб бериш ўрнига ўтади

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Американинг айрим ҳукмронларининг асоссиз ва пуч таҳдидларига жавоб қайтариш арзимайди.

Унга кўра, Эрон миллатининг Американинг таҳдидларига ва режаларига қарши бирлик ва ҳамжиҳатлик билан туришлари ва душманнинг фитналарини бартараф этиш учун саъй-ҳаракат қилиш, АҚШ ҳокимларининг паст баёнотларига қарши қатъий жавоб бериш ўрнига ўтади. 

Ҳасан Руҳоний чоршанба куни давлат ҳайъатининг йиғилишида Эроннинг Америка қўшма штатлари томонидан кўрилаётган кескин чораларига қарши Халқаро Судга шикоят қилишига ишора қилиб шундай айтдики,

дунёнинг аксарият мамлакатлари АҚШ томонидан кўрилаётган кескин чораларни нотўғри деб баҳолашмоқда ва қоралашмоқда ёки бўлмасам ўз афсусларини билдиришмоқда. 

Халқаро Суд сешанба куни Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеога йўллаган расмий мактубида Эроннинг АҚШ устидан қилган шикояти ўрганиб чиқиш вақтини маълум қилиш билан, Вашингтон давлатини огоҳлантириб, Эронга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этишдан тийилишни талаб этди. 

Ёрлиқ