Руҳоний: Эрон АҚШга ишонмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i37151-Руҳоний_Эрон_АҚШга_ишонмайди
Эрон ислом жумҳурияти президенти дедики Эрон бутунлай АҚШга ишонмайди ва Европа, Хитой ва Канада ҳам бошқа Америкага ишонмай қолганлар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 21, 2018 16:49 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон  АҚШга ишонмайди

Эрон ислом жумҳурияти президенти дедики Эрон бутунлай АҚШга ишонмайди ва Европа, Хитой ва Канада ҳам бошқа Америкага ишонмай қолганлар.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти, Эронда ўтказилаётган мудофаа саноати йиллиги маросимида қўшимча қилиб айтдики, АҚШ конгресси намонядалари  Эрон билан урушни бошламаслик қарорига келганлар. Эрон давлати кучли ва қудратли бир мамлакта  эканлиги ва Эронга ҳужум қилиш улкан харажатларга сабаб бўлгани сабаб урушни бошламаслик деган қонунни ратификация қилдилар.

Ҳасан Руҳоний қуролли кучларнинг тайёрлиги  душман ҳатто ҳужум қилишга журъат қилмаслиги даражасида бўлиши зарурлигига тўхталиб, мудофаа саноатини кучайтириш мақсадидаги  Эрон ислом жумҳуриятининг барча саъй- ҳаракатлари ва харажатлари кўпхаражатли уруш ва тажовузларни олдини олишга қаратилган деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек Эрон халқи ҳардоим  тинч ва осойишта мақсаддаги ҳаёт ва бошқа мамлакатлар билан яхши муносабат ўрнатиш пайида бўлган ва мудофаа соҳасидаги тайёргарликлар фақат тинчликсеварлик ва сулҳ мақсадададир деб айтди.

Руҳоний ўз сўзларида мудофаа тармоғида етарлича тайёргалик ва потенсиаллнинг мавжуд бўлмагани  урушга бориш ва тажовуз қилиши учун душманга яшил чироғ ё ўзи имконият яратиб бериш маъносида эканлигини таъкидлади.

Эроннинг мудофаа бўйича олий кенгаши раиси  сўнгги йиллар ичида минтақада терррризм ҳаракатларини кенгайиб бораётганига ишора қилар экан, Эрон давлати ўз хоҳиши билан минтақа халқларига кўмаклашга борди ва минтақадаги террорчиларни таг -тубидан йўқ қилишда катта ҳисса қўшди. 

Бугун 22 август куни Эронда мудофаа саноати кунига тўғри келади.