Оятуллоҳ Хотамий: АҚШ Эрон билан эҳтимолий жангда катта талофат кўради
Америка Эрон билан эҳтимолий жанг бўлиши ортидан келиб чиқадиган зарар ва талафотлар нафақат ўзига бўлишини балки иттифоқчиси Сионистик режим ҳам талофат кўришини жуда яхши билади
Теҳрон Қурбон ҳайити намозининг имом хатиби ўз маърузасида шундай айтдики, Америка Эрон билан эҳтимолий жанг бўлиши ортидан келиб чиқадиган зарар ва талафотлар нафақат ўзига бўлишини балки иттифоқчиси Сионистик режим ҳам талофат кўришини жуда яхши билади.
Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий бугун чоршанба куни эрталаб Теҳронда Қурбон ҳайити намозидаги хутбасида АҚШнинг Эрон билан эҳтимолий жангини даҳшатли деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, шубҳасизки уруш бўлмайди ва мабодо Эрон халқига заррача бўлсада зарар етказса, унда Эрон миллати АҚШни ер билан яксон қилади.
Теҳрон Қурбон ҳайити намози имом хатибига кўра, Эрон миллати ўтган қирқ йил давомида душманни маъюс қилган. Ҳозирги шароитда душманнинг стратегияси мусулмонлар ўртасида ихтилоф ва низо келтириб чиқариш бўлиб, уларнинг стратегиясида балки мусулмонлар энг ёмон шаклда қатл этилар.
Оятуллоҳ Хотамий ўз нутқи давомида Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Америка билан музокара ўтказилмаслиги ҳақидаги баёнотига ишора қилиб шундай айтдики, Америка исломий инқилоб ғалабасидан ҳозирга қадар эронлик масъуллар билан музокара ўтказишни кўзлаб келишган.
Аммо, ҳар доим муваффақиятсизликка учраб келишган. Улар Эрон билан музокара ўтказиш орзуларини ўзлари билан гўрга олиб кетишади.
Унга кўра, Америка музокара қилишни кўзлагани йўқ, балки музокаралар давомида диктаторлигини намоён этмоқчи.