Осиё ўйинларида Эрон спортчилар илгаригидек 5 чи ўринда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i37363-Осиё_ўйинларида_Эрон_спортчилар_илгаригидек_5_чи_ўринда
Эрон спортчилари Жакартада ўтказилаётган Осиё ўйинларининг 12 чи кунида ҳам иккита кумуш ва битта бронза медални қўлга киритдилар.
(last modified 2018-08-30T14:12:54+00:00 )
август 30, 2018 19:12 Asia/Tashkent
  • Осиё ўйинлари
    Осиё ўйинлари

Эрон спортчилари Жакартада ўтказилаётган Осиё ўйинларининг 12 чи кунида ҳам иккита кумуш ва битта бронза медални қўлга киритдилар.

Эндиликда Эрон делегацияси 58 та турли меддалар билан Осиё ўйинларида умумий рейтингда 5 чи ўринда жойлашган.

Бугун эронлик спортчилар  мусобақаларни дзюдо билан бошладилар. Бу спорт турида  эронлик дзюдочи Саъид Муллоий  -81 килограмм вазн тоифасида кумуш медални касб этди.

-73 килограмм тоифадаги бошқа эронлик дзюдочи Муҳаммад Муҳамадий Барямонлу эса  уччинчи ўринни эгаллади.

Эронлик енгил атлетикачи  Амир Муродий эса 1500 метр масофадаги югириш мусобақасида иккинчи ўринга сазовор бўлди.