сентябр 03, 2016 10:07 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳуриятининг президенти Ўзбекистон президенти
    Эрон ислом жумҳуриятининг президенти Ўзбекистон президенти

Эрон ислом жумҳуриятининг президенти Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Неъматуллоҳ Юлдошевга билдирган мурожаатида, Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни вафот этгани муносабати билан Ўзбекистон давлати ва халқига таъзия билдирди.

Мухбиримизнинг хабарига кўра, кеча Эрон ислом жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча ижро этувчи Неъматуллоҳ Юлдошевга йўллаган мурожаатида, Ислом Каримов вафоти муносбати билан бу мамлакат халқи ва давлатига ҳамдардлик изҳор этди.

Эрон президенти  ушбу мурожаатида Хкудованди маннон даргоҳидан Ислом Каримовга мағфиратлар тилаб, бу мамлакат халқи учун бахт саодат ва муваффақиятларни орзу этди.

Эрон парламенти раиси ҳам Ўзбекистон сенати раиси Неъматуллоҳ Юлдошевга билдирган мурожаатида, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан  бу мамлакат халқи, давлати ва парламентига чуқур тасаллият изҳор этди. 

Ёрлиқ