май 25, 2024 14:11 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: халқнинг марҳум президентга бўлган садоқати бутун дунёга Эрон фойдасидаги мурожаат бўлди
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: халқнинг марҳум президентга бўлган садоқати бутун дунёга Эрон фойдасидаги мурожаат бўлди

Эрон Ислом Инқилоби огилй раҳбари Эроннинг шаҳид президенти Ислом Инқилоби шиорининг тимсоли кэанлигини таъкидлаб, халқнинг унга бўлган садоқатини Ислом Республикаси фойдасига дунёга берилган мурожаат деб изоҳладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси асарларини сақлаш ва нашр этиш идораси ахборот базасининг хабар қилишича, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон Ислом Республикасининг марҳум президенти шаҳид Иброҳим Раисий хонадонида бўлиб уни  йўқотиш мамлакат учун оғир ва тузатиб бўлмайдиган йўқотиш эканигини таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Эрон президентининг дафн маросими ва у билан видолашув маросимида одамларнинг иштироки  ўз қабулида бўлган хорижий меҳмонларга ҳам яққол намоён бўлганига тўхталиб, уни Эрон Ислом Республикаси халқининг илдизлари ва унинг қудратини кўрсатган Ислом Республикаси фойдасига дунёга мурожаат сифатида таърифладилар 

Инқилоб раҳбари  шунингдек марҳум президент Сайид Иброҳим Раисийнинг сидқидилдан қилган хизматлари фақат умри билан чегараланиб қолмаслигинга ишора қилиб  презиленти умри ва ҳаётидан сўнг ҳам мамлакатга қимматли хизматлар кўрсатди деб маълум қилдилар.

Турли шаҳарларда содир бўлган воеадан сўнг одамларнинг меҳр -оқибати, муҳаббат ва садоқатини ҳам тилга олган, Инқилоб раҳбари, ўз сўзларида ҳатто президент саломатлиги  учун дуолар билан бирга ўтказилган бу йиғинлар халқнинг Инқилобига ва Ислом Инқилоби шиорларига бўлган боғлиқлиги ва муҳаббатини кўрсади деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари  Эроннинг шаҳид президенти Иброҳим Раисий Ислом Инқилоби ширларининг тимсоли эканлигини баён этиб, Инқилобнинг асосий сўзлари президент тилидан чиққан ва бу шиорларни ўзининг шиорига айлантирганнди, деб аниқлик киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, Якшанба 19 -май куни Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги Худоофарин тўғонини бориб кўриш ва бир қанча миллий ва вилоят лойиҳаларини очиш учун борган Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Ибррҳим Раиий ва унга ҳамроҳлик қилган  делегацияни олиб кетаётган вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси презиенти Сайид Иброҳғим  Раисий ва унинг ҳамроҳлари жумладан Эрон Ислом респубилкаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Табриз жума имоми Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Молик Раҳматий  ҳамда Эрон президентининг хавфсизлик гуруҳи , учувчилар ва вертолёт экипажи шаҳид бўлди.

Ёрлиқ