Эрон президенти вертолёти ҳалокати ҳақидаги биринчи ҳисобот эълон қилинди
(last modified Fri, 24 May 2024 09:15:48 GMT )
май 24, 2024 14:15 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти вертолёти ҳалокати ҳақидаги биринчи ҳисобот эълон қилинди
    Эрон президенти вертолёти ҳалокати ҳақидаги биринчи ҳисобот эълон қилинди

Эрон Ислом Республикаси президенти ва унинг ҳамроҳлигидаги делегацияни олиб кетаётган вертолёт ҳалокатининг ўлчамлари ва сабабларини ўрганиш бўйича Олий комиссиянинг биринчи ҳисоботи эълон қилинди.

Якшанба 19 -май куни Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги Худоофарин тўғонини бориб кўриш ва бир қанча миллий ва вилоят лойиҳаларини очиш учун борган Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган  делегацияни олиб кетаётган вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси презиенти Сайид Иброҳғим  Раисий ва унинг ҳамроҳлари жумладан Эрон Ислом респубилкаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Табриз жума имоми Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Молик Раҳматий  ҳамда Эрон президентининг хавфсизлик гуруҳи , учувчилар ва вертолёт экипажи шаҳид бўлди.

Эрн Ислом республикаси телекарадокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон қуролли кучлари Бош штаб-квартирасининг Алоқа маркази мамлакат президенти ва унга ҳамроҳлик  қилган делегация бўлган вертолёт  ҳалокатининг  биринчи ўлчовлари ва сабабларини ўрганувчи Олий Қўмитанинг илк ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, бахтсиз ҳодиса содир бўлиши мумкин бўлган турли хил ихтисослаштирилан , техник ва умумий соҳаладаги маъулмотларни  муҳим қисми тўпланган. Баъзи ҳаракатлар аниқ баёнот бериш учун кўпроқ  вақт талаб этади, бу тергов остида ва баъзи ҳолатлар аниқ ифодаланиши мумкин.

Вертолёт ҳалокатига оид ҳужжатларнинг салмоқли қисми тўпланган ва  баъзи қисмлар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш учун кўпроқ вақт керак бўлади, бу ҳақда Эрон халқига кейинги эълонида  аниқлик ва ихтисолаштирилган ва экперт ишларидан сўнг маълум қилинади деб айтилган ҳисоботда.

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаб квартирасининг Алоқа маркази Эрон халқидан воқеа содир бўлган фактлар ҳақида аниқ маълумотига эга бўлмасдан ёки баъзан виртуал маконда хорижий ОАВ кўрсатмаси билан тахминлар асосида эълон қилинаётган номутахассис шарҳларга эътибор берманг деб таъкидлаган.