Риёз расмийларининг Атом энергияси халқаро агентлигининг конференциясидаги ёлғон иддаолари
(last modified Tue, 18 Sep 2018 06:48:30 GMT )
сентябр 18, 2018 11:48 Asia/Tashkent

Саудия арабистонининг энергетика вазири Вена шаҳрида Атом энергияси халқаро агентлигининг 62-умумий конференциясидаги чиқишида, ўз мақсадларини амалга ошириш учун ушбу трибунадан қулай фойдаланди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Риёз расмийларининг Атом энергияси халқаро агентлигининг конференциясидаги ёлғон иддаолари”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Риёз расмийлари Арабистон фитналарини беркитиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш учун ҳар бир фурсатдан қулай фойдаланмоқда. Саудия арабистонининг энергетика вазири Вена шаҳрида Атом энергияси халқаро агентлигининг 62-умумий конференциясидаги чиқишида, ўз мақсадларини амалга ошириш учун ушбу трибунадан қулай фойдаланди ва Осиё ғарбидаги минтақанинг атом қуролидан холи ҳудуд бўлишини Риёзнинг истаклари эканлигини иддао қилди. Холид ал-Фолиҳ ўзининг провакацион баёнотида, Эронни шубҳали ядровий фаолиятларни олиб боришида айблади. Ваҳоланки, мазкур йиғилишда Атом энергияси халқаро агентлиги бош директори Юкио Амано Эроннинг ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”га содиқ эканлигини ва ушбу мавзу бўйича Атом энергияси халқаро агентлигининг текширувларига ижобий ёндашаётганини яна бир бор такрорлади.

      Риёз расмийлари минтақанинг ҳақиқий таҳдидлари Исроил режимининг ядровий қуролларни тарқатишни тақиқлаш шартномасига қўшилмаётганида эканлигини ва Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан ҳар қандай текширувлар ўтказишини рад этиши ортидан келиб чиқаётганини жуда яхши билишади. Аммо, улар ушбу масала ортида турган ишларни беркитиш ҳамда Телавив ва Риёз ўртасидаги алоқаларни ошкор қилмасликка уринишади. Ноябр ойида Исроил энергетика вазири ушбу режимнинг Саудия арабистони билан ўрнатган махфий алоқалари ҳақида биринчи марта гапирган эди. Ройтерз ахборот агентлиги бу ҳақда Исроил энергетика вазирига таяниб ёзган хабарида шундай маълум қилдики, биз Саудия арабистони билан ва яна айрим араб мамлакатлари билан алоқа ўрнатганмиз.

     Аммо, ушбу алоқаларимиз яширин тарзда олиб борилади. Бундан олдинроқ ҳам, Исроил режими армияси бош штаби бошлиғи Годий Айзенгот ҳам, Саудия арабистонининг Ийлаф интернет рўзномаси билан ўтказган суҳбатида Эронни минтақа учун энг катта таҳдид дея атади ва Эроннинг минтақадаги нуфузига қарши кураш учун, Саудия арабистони билан маълумот алмашишга тайёр эканлигини айтган эди. Москвада чоп этиладиган Правда рўзномаси ҳам бир қанча вақт олдинроқ шундай ёзган эдики, Исроил ички хавфсизлик ташкилоти яъни Исроил жанг ташкилотидаги юқори мартабали расмийсига кўра, Телавив расмийлари Саудия арабистонига ядровий қуроллар яратиш учун керакли маълумотларни тақдим этмоқчи.

     Эрон ислом жумҳуриятининг Венгрия ва Норвегиядаги олдинги элчиси ва халқаро масалалар бўйича эксперт доктор Абдурризо Фаражийэ Род бу ҳақда шундай фикрлар билдириб ўтдики, Исроил ва Саудия арабистони ўртасидаги алоқалар олдиндан режалаштирилган лойиҳадир. Ушбу халқаро масалалар бўйича экспертга кўра, саудияликлар Америкада яҳудийлар лоббийсини ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг ишончини ёқлаш ва жалб этишни кўзлашмоқда. Бинобарин, Арабистон Исроил билан салбий муносабатларни бартараф этишга интилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса, Америка қўшма штатлари ва ғарб мамлакатлари билан ҳамкорликларни яхшилашдир. Дарҳақиқат, Саудия арабистони халқаро ҳамжамиятда фириб берувчи ва алдовчи позицияларни ишга солиб, ўзининг конструктив ва яхши томонларини намойиш этишга уринади ва бунинг аксида эса, барчанинг нигоҳини Эрондан қўрқитишга қаратади.

     Шу каби иддаоларнинг такрорланиши албатта олдиндан режалаштирилган бўлиб, аммо ҳозирги пайтда яширин равишда иш олиб бориш даври тугаган. Саудия арабистонининг ҳақиқий моҳияти минтақа ва жаҳонда омма афкори учун ошкор бўлган. Рай ал-Явм рўзномасининг бош муҳаррири Абдулборий Атвон ушбу мавзуни таҳлил этишда шундай қайд этиб ўтдики, Исроил Саудия арабистонини давомли урушларга тортмоқчи. Исроил Риёз ва бутун минтақани вайронага айлантирмоқчи. Исроил  минтақада беқарорлик ва нотинчликлар келтириб чиқариш учун, Арабистон томонидан молиявий манбаларини беҳуда совуришини кўзламоқда.

     Саудия арабистонининг террорчиларни ҳимоя қилишига қаратилган чора-тадбирлари жумладан Ямандаги уруш ва минтақада бўҳронли вазиятни келтириб чиқариши, ушбу мамлакатни Америка қўшма штатлари ва  сионистик режимнинг хизматкорига айлантирди. Бундай позиция ва ҳаракатлар эса, минтақада бўҳронли вазият ва  кескинликларнинг шиддатли тус олишига сабаб бўлди. Риёз расмийларининг шу каби ёлғон ва чалғитувчи иддаолари ва ёндашувлари уларнинг минтақада ўз мақсадларига етишлари учун ва боши берк кўчадан чиқиб кетишларига ҳеч қандай ёрдам бермайди.       

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.