Эроннинг Хузистон вилоятида умумий азадорлик эълон қилинди
Эрон жануб ғарбидаги Хузистон вилоятида Валийи Фақиҳнинг намояндаси Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Али Мусавий Жазоирий ва Хузистон вилоят ҳокими Ғуломризо Шариъати шанба куни қўшма баёнот бериб, Аҳвозда содир этилган террорчилик ҳодисасини кескин қоралаб, 24 сентябр душанба куни ушбу вилоятда умумий азадорлик эълон қилишди.
Шунингдек, Хузистон вилоят ҳокими ва Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Али Мусавий ушбу баёнотда шундай таъкидлашдики, Аҳвоздаги террорчилик ҳужуми, Эроннинг шариф миллати ва низомини кўра олмайдиган душманнинг жирканч ва асл башарасини яна бир бор очиб ташлади.
Исломий инқилобга қарши қасам ичган душман ва уларнинг ёлланма омиллари, халққа қарши террорчилик ҳаракатларини содир этиш билан, Эрон халқи ўртасида бўлиниш, парокандалик ва ихтилоф чиқара олмайди.
Лондон ва Риёз ҳимояси остида бўлган ал-Аҳвозия такфирчи террорчи гуруҳи ўтган йилда ҳам Роҳёни Нур минтақаларига ташриф буюрган карвонга қарата ҳужум қилган эди. Ушбу террорчи гуруҳ шанба кунида ҳам
Аҳвозда Эрон қуролли кучларининг паради ўтказилаётган жойда, ушбу маросимни томоша қилиб турган аҳолига қарата тартибсиз ўқ узишади. Ушбу ҳужум натижасида эса, 25 нафар инсон шаҳид бўлди ва яна 60 нафар киши оғир тан жароҳати олди.
Ҳозирга қадар, кўплаб мамлакатлар жумладан, Россия, Британия, Уммон, Яман, Озарбайжон, Покистон, Афғонистон, Сурия, Туркия ва Ироқ давлатлари Аҳвоздаги террорчилик ҳодисасини кескин қоралашди ва Эрон халқи ҳамда давлатига шунингдек, ушбу мудҳиш ҳодисада шаҳид бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиришди.