ОПЕКдаги Эрон намояндаси: Эрон нефтини экспорт қилишни тўхтатиш мумкин эмас
ОПЕК-Нефт экспорт этувчи мамлакталар ташкилотининг ижрочилари гуруҳидаги Эрон вакили бозор вазияти ва ОПЕК ва JMMC -га аъзо давлатларда нефт ишлаб чиқариш ҳажмига эътибор бериб Эрон нефтини экспорт қилиш жараёнини олдини олиш ва ё бутунлай уни тўхтатишни имкони мавжуд эмаслиги яққол кўриниб турибди.
Бугун ОПЕКдаги Эрон ислом жумҳурияти намояндаси Ҳусейн Козимпур Ардабилий ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида, ОПЕКдаги нефт ишлаб чиқарадиган давлатларнинг барчаси 2018 йилнинг ноябрига қадар Эроннинг 2 миллион 300 минг баррел нефти ўрнини қоплай олишмайди деб айтди.
Козимпур Ардабилий ўз сўзларида Дональд Трамп Эрондан нефт импорт қилувчи мамлакатлар қаршисидаги ўз сиёсатини ўзгартиришга мажбур бўлиб, Эрон нефтини экспорт этишни тўхтатиш тўғрисидаги ўз дастуридан воз кечишга ночордир деб таъкидлади.
АҚШ давлати Баржом ядровий келишувидан чиқиши билан Эронга қарши навбатдаги санкциялар жорий этди. Вашингтон шунингдек Эрондан нефт сотиб оладиган мамлакатларга санкқия жорий қилиш билан таҳдид қилган.