Эрон мультфилмлари етти халқаро мукофотни қӯлга киритди
(last modified Sun, 30 Sep 2018 10:02:53 GMT )
сентябр 30, 2018 15:02 Asia/Tashkent
  • Эрон мультфилмлари етти халқаро мукофотни қӯлга киритди

Яқин кунларда турли халқаро танловларда қатнашган Эрон мультфилмлари етти халқаро мукофотни қӯлга киритишди

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра "Чиқиндилар орасидаги қизалоқ" мультфилми Италиянинг  Innuendo International Film Festival кӯригининг энг яхши мультфилми дея тан олинди.

Бу танловнинг иккинчи давраси 8-16 сентябр кунлари Италиянинг Милан шаҳрида бӯлиб ӯтди.

Эрон ижодкорлари томонидан тасвирга туширилган "Томошабин" мультфилми эса Бангладешда бӯлиб ӯтган "Рангпур" фестивалининг энг олий мукофотини қӯлга киритди.

"Бӯм-бӯш уфуқ" Канадада ӯтказилган  BEST SHORT FEST ва Ҳиндистоннинг Great Message фестиваллари совринини олди.

"Югур, Рустам, югур" мультфилми эса Ҳиндистон ва Англияда ӯтказилган иккита фестивалнинг мукофотига сазовор бӯлди.