июл 18, 2016 18:40 Asia/Tashkent
  • Денгизда чет эл ҳарбийларининг ҳар қандай ҳаракатлари Эрон армияси денгиз флоти кузатувида бўлади

Денгизда чет эл ҳарбийларининг ҳар қандай ҳаракатлари Эрон армияси денгиз флоти кузатувида бўлади

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари қўмондонига кўра, денгизда ва соҳил бўйида чет эл ҳарбийларининг ҳар қандай ҳаракатлари Эрон армияси денгиз флоти кўзатувидан қочиб қутула олмайди ва барча назорат ҳамда кузатувда бўлади. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий душанба куни Эрон армияси денгиз флотининг 41 гуруҳ кемасини кутиб олиш ва 42 гуруҳ кемасини халқаро озод сувларга хизмат сафари билан жўнатиш маросимида шундай айтдики, ушбу денгиз кучлари минтақадаги денгиз сувларида ҳар қандай таҳдидларга қарши курашишга тайёрдир. Эрон армияси денгиз кучлари қўмондонининг таъкидлашича, ушбу денгиз кучлари амалиёт ва разведка ишларини амалга оширади. Шунингдек, ҳозирга қадар 41 та флотилия хизмат сафари билан озод ва халқаро сувларга сафарбар этилган ва улар ўзларига тайинланган вазифаларни муваффақиятли тарзда амалга оширишди.