Трампнинг сиёсати Европани заифлаштирди. Европа мустақилликка интилмоқда.
(last modified Sun, 07 Oct 2018 07:22:05 GMT )
октябр 07, 2018 12:22 Asia/Tashkent
  • Трампнинг сиёсати Европани заифлаштирди. Европа мустақилликка интилмоқда.
    Трампнинг сиёсати Европани заифлаштирди. Европа мустақилликка интилмоқда.

Эрон ташқи алоқалар стратегияси кенгаши раисига кўра, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг сиёсатлари бошқа мамлакатларнинг мустақил сиёсат олиб боришларига туртки берди ва ўзларининг йўлларини Америкадан ажратиб олишди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Камол Харозий шанба куни Теҳронда Австриянинг европа ва хавфсизликни тадқиқ қилиш муассасаси раиси Вернер Фаслабенд билан учрашганида шундай айтдики, Европа шундай хулосага келдики, Европанинг келажаги АҚШга бўлган қарамликдан чиқиб кетиш бўлиб, хитойликлар ҳам ушбу мақсадни кўзлашмоқда. 

Шунингдек, Харозий Американинг ва айрим европа мамлакатларининг терроризмга қарши курашдаги икки ёқламали сиёсатини танқид қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, Америка ва айрим европа давлатлари жумладан Франциянинг ўзи террорчиларнинг хомийси ҳисобланади ва улар Эронга қарши кескин чоралар кўриш ҳамда провакация қилиш учун имконият яратиб беришмоқда. 

Эрон ташқи алоқалар стратегияси кенгаши раиси Сурия бўҳронига ишора қилиб шундай айтдики, Исроил режими ва минтақанинг бази бир мамлакатлари Суриядаги бўҳронни келтириб чиқаришдаги омиллар ҳисобланади. 

Вернер Фаслабенд ҳам ушбу учрашувда шундай айтдики, Трамп европани кучсизлантирди. Америкадан алоҳида бўлиб мустақил тарзда хавфсизлик ва мудофаа сиёсатларини юритиш ва Евро пул бирлиги қадрини ошириш Европа иттифоқи учун муҳим аҳамият касб этади.  

Ёрлиқ