ШҲТ бош котиби Эрон Ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди
(last modified Mon, 08 Oct 2018 13:22:37 GMT )
октябр 08, 2018 18:22 Asia/Tashkent
  • ШҲТ бош котиби Эрон Ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди

ШҲТ бош котиби ва Ӯзбекистон Стратегик тадқиқотлар марказининг раҳбари Эрон Ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди

Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги матбуот дипломатияси депортаментининг хабарига кӯра ШҲТ бош котиби ва Ӯзбекистон Стратегик тадқиқотлар марказининг раҳбари Владимир Норов бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан мулоқотда икки томонни қизиқтирган масалалар ва минтақавий муаммолар ҳақида суҳбат қилди.

ИШИД ҳамда бошқа террорчилик гуруҳларга қарши кураш ҳамда Эрон ва ШҲТ муносабатларини янада кенгайтириш мулоқотда муҳокама қилинган асосий масалалардан эди.

Норов ва Зариф шунингдек Ӯзбекистон ва Эроннинг сиёсий, иқтисодий, маданий, транзит ва туризм соҳаларидаги муносабатларини янада ривожлантириш заруратини таъкидлашди.

Эслатиб ӯтамиз, ШҲТ 2001 йил таъсис этилган бӯлиб, Хитой, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ӯзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари унга аъзодир.

Эрон Ислом жумҳурияти ШҲТнинг кузатувчи аъзоси ҳисобланади.

Ёрлиқ