Эрон Нефт вазири Арабистон валиаҳдига: ҳеч ким Эрон нефтининг ӯрнини тӯлдиролмайди
(last modified Mon, 08 Oct 2018 15:29:29 GMT )
октябр 08, 2018 20:29 Asia/Tashkent
  • Эрон Нефт вазири Арабистон валиаҳдига: ҳеч ким Эрон нефтининг ӯрнини тӯлдиролмайди

Эрон Нефт вазири Арабистон валиаҳдининг "Биз Эроннинг ҳар бир баррел нефти ӯрнига икки баррел нефт ишлаб чиқарамиз", деган бемаъни иддаоларига жавобан деди: на Арабистон ва на бошқа мамлакат Эрон нефтининг ӯрнини қоплай олмайди.

Арабистоннинг валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Bloomberg нашри билан суҳбатда "Америка Арабистон ва нефт экспорти билан шуғулланувчи ОПЕКнинг барча аъзоларига Эрон нефтига санксия эълон қилингани сабабли жаҳон нефт бозорида вужудга келадиган ҳар қандай етишмовчиликни қоплаш учун кӯпроқ нефт ишлаб чиқариш топшириғини берди". У шунингдек, "Арабистон Эроннинг ҳар бир баррел нефти ӯрнига икки баррел нефт сотувга чиқарди",  дея иддао қилди.

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра, Эрон Нефт вазири Бежан Номдор Зангане Арабистон валиаҳдининг ёлғон иддаолари Америка президенти босимларининг натижаси эканлигини таъкидлаб,  илова қилди: Эҳтимол, бундай сафсаталар Америка президенти Доналд Трампни қониқтирар, аммо бозор ҳеч қачон бу ёлғонларга ишонмайди. Жаҳон бозорида нефт нархининг кӯтарилиши нефтнинг бозордаги етишмовчилигидан далолат бериб турибди.

Эслатиб ӯтамиз, жорий ҳафтада бир баррел нефтнинг нархи 86 долларга етди.