Эрон ва Ўзбекистон ўртасида имтиёзли тарифлар билан савдо ҳажми оширилади
(last modified Thu, 01 Nov 2018 16:15:40 GMT )
ноябр 01, 2018 21:15 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон
    Эрон ва Ўзбекистон

Эрон савдо ташкилоти раиси Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги имтиёзли тарифлар келишуви ўзаро алоқаларни тобора кенгайишига кўмаклашади, деб айтди.

"Меҳр" ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон савдо ташкилоти раиси Мужтабо Хусравтож Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларнинг ютуқларига ишора қилар экан,  қўшма комиссия доирасида иккила мамлакат ўртасидаги савдо сотиқ ҳамкорликлари  тижорат ҳолатидан илмий, маҳандислик-инженерия, энергетика ва технология томон ривожланиб бормоқда. Эронлик ширкатлар мустақил ва ё қўшма инвестиция қолабида Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда деб таъкиадлади.

Хусравтож шунингдек Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги саноат, техникавий, муҳандислик ва сайёҳлик ҳамкорликларига тўхталиб, бу ҳужжатни Эрон Ўзбекистонга топширган ва Ўзбекистон муттахассилари томонидан кўриб чиқилганидан кейин  яқинда икки мамлакат музокараларни иш дастурида жой олади деб қўшимча қилди.

Сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидагии  иккитомонлама савдо ҳажми 200 миллиондан 300 миллион  долларни такшил қилган.  Икки мамлакат ўртасида имтиёзли тарифлар шартномасида тайёр маҳсулотлар рўйхатинии оширилиши билан Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайиши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ