Ароқчи: Вашингтоннинг Баржомга нисбатан муносабати Американинг таназзули белгисидир
Эрон ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар Вазири ӯринбосари душанба куни америкаликларнинг Баржомга нисбатан муносабати Америка қудратининг таназзулидан дарак бериши ҳақида сӯзлаб, Америка тубанликка қараб ҳаракат қилаётганлигини такидлади.
Сайид Аббос Ароқчи Эроннинг Хабар телеканали билан қилган мусоҳабасида: Америка бор куч-қудратини жаҳон ҳамжамиятини Эронга нисбатан жорий этган санкцияларида уни қӯллаб-қувватлашларига эришишга сарфлаганига қарамай, ҳеч ким Вашингтонни дастакламади, - дея фикр билдирди.
Эрон Ташқи ишлар Вазири ӯринбосари Американинг Баржом келишувидан чиқишини "Қонунбузарлик" деб таърифлади ва бу нарсани Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолютсиясининг бузилиши, дея таъкидлади.
У жумладан: Халқаро ҳамжамият Дональд Трампнинг эмас, аксинча Баржом келишуви ва Хавфсизлик Кенгаши қарорининг қайта тикланиши тарафдоридир - деди.
Ароқчи шунингдек Европа Иттифоқининг Эрон билан молиявий канал (SPV) очиш жараёнига ишора этди: Бу молиявий механизм эндиликда тайёргарликнинг охирги босқичларини ӯтамоқда.