сентябр 05, 2016 16:10 Asia/Tashkent

Бу йил Аллоҳнинг йӯли ва Масжидал ҳаромга боришга тӯсқинлик қилиб, ғайратли ва мумин Эрон ҳожиларини маҳбублари уйига бориш йӯлига тӯсиқлар қӯйган Саъудия ҳокимлари юзи қора гумроҳлардир. Улар дунё мустабидларини ҳимоялаш, сионизм ҳамда Америка билан ҳамтовоқликни золимлик мансабида боқий қолишнинг асосий сабабчиси деб билишади ва бу йӯлда ҳеч бир хиёнатдан юз ӯгиришмайди.

Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим.

Валҳамдулиллаҳи раббил оламин, ва салаллоту ало сайидино Муҳаммадин ва олиҳит таййибин ва саҳбиҳил мунтажабин ва ман табиъаҳум би иҳсони ила явмиддин.

Бутун дунёдаги мусулмон  биродар ва опа-сингиллар!

Ҳаж мавсуми мусулмонлар учун халойиқ назарида ифтихор ва улуғворлик, Холиқ назарида эса дилнинг нуроний бӯлиши, хушуъ ва тазарру мавсимидир. Ҳаж муқаддас дунёвий, Илоҳий ва башарий  бир фаризадир. Бир томондан  

فَاذْکُرُوا اللَّـهَ کَذِکْرِکُمْ آبَاءَکُمْ أَوْ أَشَدَّ ذِکْرًا ۗ

  ва

وَاذْکُرُوا اللَّـهَ فِی أَیَّامٍ مَّعْدُودَاتٍ

буйруғи, иккинчи томондан 

الَّذِی جَعَلْنَاهُ لِلنَّاسِ سَوَاءً الْعَاکِفُ فِیهِ وَالْبَادِ ۚ

   хитоби унингкенгқамровли чексиз қирраларини намоён этади.

Бу мислсиз фаризани бажаришда замон ва макон хавфсизлиги ошкора бир нишона ва порлоқ  юлдуз каби инсонлар қалбига хотиржамлик бағишлайди, ҳаж амалининг бажарувчиларини зулмкор  золимлар томонидан бутун аҳли башарга таҳдид солиб келаётган нотинчлик омиллари қамалидан озод айлайди. Ҳожи маълум бир муддат хавф-хатардан хотиржамлик лаззатини тотиб кӯради.

Ислом мусулмонларга ҳадя айлаган иброҳимий ҳаж иззат, маънавият, ваҳдат ва шукуҳ-шаҳомот мазҳаридир. У ислом умматининг азаматини  ва уларнинг лоязол  илоҳий  қудратга суянишларини  мусулмонларни кӯролмайдиган душманларга ошкора намойиш этади. Уларни халқаро зӯравонлар томонидан аҳли башарга юклатилаётган  фасод ва пасткашлик   ҳамда хор-зорликдан узоқлаштиради.Исломий ва тавҳидий ҳаж

اَشِدّآءُ عَلَى الکُفّارِ رُحَمآءُ بَینَهُم

   нинг мазҳаридир. Мушриклардан безорлик ва муминлар билан улфат ва ваҳдат айёмидир.

Ҳаж фаризасини   зиёрат ва саёҳат сафарига айлантирган, Эроннинг мумин ва инқилобий халқи билан гина-кудуррат ва  душманликларини  “ҳажни сиёсийлаштириш” баҳонаси билан хаспушлаганлар катта шайтон Американинг манфаатлари хавф-хатарга дучор бӯлишидан қӯрқиб, қалтираб-қақшайдиган кичик шайтонлардир.

Бу йил Аллоҳнинг йӯли ва Масжидал ҳаромга боришга тӯсқинлик қилиб, ғайратли ва мумин Эрон ҳожиларини  маҳбублари уйига бориш йӯлига тӯсиқлар қӯйган  Саъудия ҳокимлари юзи қора гумроҳлардир. Улар дунё мустабидларини ҳимоялаш, сионизм ҳамда Америка билан ҳамтовоқликни золимлик мансабида боқий қолишнинг асосий сабабчиси деб билишади ва бу йӯлда ҳеч бир хиёнатдан юз ӯгиришмайди. 

Ийд куни, қақраган офтобда  сувсизликдан лаблари қуруқшаган эҳром кийимидаги бир неча минг киши  мазлумларча жон берган даҳшатли Мино фожиасига ҳам деярли бир йил бӯлди. Бу фожедан бир оз илгари ҳам Масжидул ҳаромда ибодат, тавоф ва  намоз билан машғул бӯлган ҳожилар қонга беланди. Саъудий ҳокимлар ҳар икки ҳодисада ҳам айбдордирлар. Барча ҳозиру нозирлар ҳамда  илмий таҳлилчилар бу масалада ана шу қатъий ақидадалар. Ҳатто айрим мутахассислар томонидан бу воқеанинг қасддан содир этилгани айтиляпти. Шайдо қалб ва муштоқ диллари қурбон ҳайитида зикр қилувчи тиллари  Илоҳий оятлар тараннуми ила ҳамроҳ бӯлган нимжон мажруҳларга нажот бахш этишдаги сусткашлик ва эътиборсизлик қилганликлари ӯз исботини топган. Тошбағир саудиялик масъуллар чалажон мажруҳларни ӯлганлар билан бир қаторда оғзи ёпиқ контейнерларга жойлаб,   даволаш, ёрдам бериш ва ҳатто бир қултум сув ичириш ӯрнига уларни шаҳид этишди. Турли мамлакатлардаги минглаб оилалар ӯз қадрдонларини қӯлдан беришди, уларнинг қавм-қариндошлари аза тутдилар. Шаҳидлардан яқин беш юз нафари Эрон ислом жумҳурияти фуқаролари эди. Уларнинг оила азолари  қалби ҳозиргача ғам-ғуссада, Эрон халқи ҳозиргача қайғу ва ғазаб ҳолатидадир.

Аммо саъудий ҳокимлар пушаймонлик ва кечирим сӯраш  ҳамда бу даҳшатли ҳодисаларда бевосита гунаҳкор бӯлганларни қонуний йӯл билан жазолаш ӯрнига  ҳатто халқаро исломий текширув комиссияси тузишдан ҳам юзсизларча бӯйин товлашди. Ӯзларини айбдор эмас, балки даъвогар  ҳис қилишяпти. Исломий жумҳурият ҳамда куфр ва мустабидликка қарши ҳилпираган ҳар қандай исломий байроққа нисбатан ӯз душманликларини енгилтаклик ва ҳамоқат ила намойиш этишди.

 Улар қилмишлари сионистлар ва Америка сиёсатчилари қилмиши каби ислом олами наздида шармандали бӯлган сиёсатчиларни ,  Китоб ва суннатга қарши ошкора фатво берад  матбуот ҳамолларини ишга солиб,   исломий жумҳуриятни бу йилги ҳаж мавсумида Эронлик ҳожиларни ҳаж маросимида қатнашишдан маҳрум этганликда айбламоқчи бӯлишади.

Такфирий ёвуз гуруҳларни ташкил қилиб, уларни жиҳозлантириш билан ислом дунёсини ички жанг-жадалларга гирифтор айлаб,  бегуноҳ кишиларни қирғинбарот қилаётган, Яман, Ироқ, Шом, Ливия ва бошқа бир қатор мамлакатларни қонга қориштирган фитначи ҳокимлар, босқинчи сионистик режимга дӯстлик қӯлини узатиб, фаластинликларнинг озор-азиятлари, жонсуз мусибатларига кӯз юмган, ӯз хиёнатлари этагини Баҳрайннинг шаҳар ва қишлоқларигача ёйган  худобехабар сиёсатбозлар, Даҳшатли Мино фожиасини вужудга келтирган,  ӯзларини  ҳарамайннинг ходими атаб, илоҳий амн-омонлик ҳаримини синдирган, Раҳмон  Аллоҳнинг меҳмонларини ийд куни Минода, ундан олдинроқ Масжидул Ҳаромда қурбон айлаган динсиз ва виждонсиз ҳокимлар эндиликда ҳажнинг сиёсий маърака эмаслиги ҳақида гапириб,   ӯзлари амалга оширган даҳшатли  гуноҳларни  бошқаларнинг зиммасига юкламоқчи бӯлишади. Улар Қуръони карим равшангар баёнининг ҳиқиқий мисдоқидирлар: 

وَإِذَا تَوَلَّىٰ سَعَىٰ فِی الْأَرْضِ لِیُفْسِدَ فِیهَا وَیُهْلِکَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ ۗ وَاللَّـهُ لَا یُحِبُّ الْفَسَادَ ﴿٢٠٥ وَإِذَا قِیلَ لَهُ اتَّقِ اللَّـهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالْإِثْمِ ۚ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ ۚ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ

Бу йил ҳам маълумотларга кӯра саудиялик ҳокимлар  Эронлик ва бошқа айрим мамлакатларнинг ҳожиларининг  ҳаж зиёратига боришига тӯсқинлик қилиш билан бир қаторда  бошқа мамлакатлардан келган ҳожиларни Америка ва сионистик режимнинг номаълум жосуслик мосламалари билан текширувдан ӯтказиб, Аллоҳнинг омонлик уйини барча учун нотинч маконга айлантиришди.

Ислом дунёси, мусулмон давлат  ва халқлар саудий  ҳокимларнинг ахлоқсиз, иймонсиз, қарам ва моддиюнчи эканликларидан огоҳ бӯлишлари керак.Ислом дунёси миқёсида амалга оширган жиноятлари учун уларнинг ёқасидан тутиш лозим. Раҳмон Аллоҳнинг меҳмонларига нисбатан золимларча муносабат қилганликлари учун ҳарамайни шарифайн ва ҳаж масаласига раҳбарлик ҳақида бош қотиришлари керак. Бу масалага эътиборсизлик қилиш ислом умматининг келажагини бунданда улканроқ муаммоларга юзлантириши мумкин.

Мусулмон биродарлар ва опа-сингиллар! Бу йилги ҳаж маросимида эронлик муштоқ ва ихлосли ҳожиларнинг ӯрни бӯшдир. Аммо улар ӯз қалблари билан ҳозир бӯлиб,  бутун оламдан ташриф буюрган ҳожилар  билан ёнма-ён турган ҳолда уларнинг аҳволидан ташвишдалар ҳамда  лаънатланган тоғутларнинг  шажараси уларга зиён-заҳмат етказолмасин, дея дуо қилишади. Сиз ҳам ӯз дуо, муножот ва ибодатларингизда эронлик биродар ва опа-сингилларингизни ёд айланг. Ислом оламидаги қийинчиликларнинг бартараф этилишии ҳамда  ислом умматининг мустабидлар, сионистлар ва уларнинг гумашталари зулмидан халос бӯлишини сӯраб дуо қилинг.

Камина ӯтган йили Минода, Масжидул Ҳаромда  ва 1366 ҳижрий-шамсий йили  Макка шаҳрида шаҳодат  топганларнинг хотирасини эҳтиром айлаб, Аллоҳ таъолодан улар учун раҳмат, мағфират ва юксак даражот тилайман. Ҳазрат бақиятуллоҳи  Аъзамга (руҳим унга фидо бӯлсин) салом йӯллаб, ислом умматининг юксалиши  ва мусулмонларнинг душман ёвузлиги ҳамда  фитнасидан  нажот топиши учун ул бузрукворнинг мустажоб дуоларини сӯрайман.

 

Ва биллаҳит тавфиқ ва алайҳит туклон

Саййид Али Хоманайи

Ҳижрий-қамарий 1437 йил, зулқаъда ойининг сӯнгги куни  .

Ҳижрий-шамсий  1395 йил, шаҳривар ойининг 12 куни.

 

Ёрлиқ