август 31, 2017 13:29 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 10-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябрь ойининг 1-чи кунидир.

 Бугун зилҳижжа ойининг ўнинчиси мусулмон халқининг буюк байрамларидан бири Қурбон байрами ёки Идун Азҳа байрами билан туғри келади.

Бу кунда Худо уйини зиёрат қилишга келган ҳожийлар Аллоҳ таоло дастури билан ва унинг ризояти учун қурбон қилишади. Ва иллоҳий буюк пайғамбари Ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломнинг хотирасини шод ва эъзозлашади.

Парвардигори карим ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломнинг ихлос ва иймонини текшириш учун ул ҳазратга ўз фарзанди Исмоилни Аллоҳ таоло йўлида қурбон қилишини буюрди. Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом ушбу ишнинг қийин эканлигига қарамасдан иллоҳий буйруққа буй сунди ва ушбу маъмуриятни бажаришда тайёр бўлди. Аммо қанча сайъ-ҳаракат қилмасин пучоқ фарзанди Исмоилнинг томоғини кесмади. Шу вақтда Иброҳим алайҳиссаломга иллоҳий синовдан мувафаққиятли ўтгани ҳақида хитоб келди. Ва Исмоилнинг ўрнига бир қўйни қурбон қилиш учун юборди. Бу ибрат-намуна бўладиган можаро фидокорлик, ўзидан ўтиш, ҳою-ҳавас устидан ғалаба қилиш, Парвардигори карим фармони баробарида таслим бўлишнинг дарси саналади. Шунинг учун дунё мусулмонлари ҳам зил-ҳижжа ойининг 10-чи кунини исломнинг шукўҳли ва буюк бир байрами сифатида нишонлашади. Ва ушбу дарсдан буюк Аллоҳ таоло даргоҳига бандалик қилиш ва ихлос қилишни ўрганишади. Қурбон байрами кириб келгани муносибати билан дунёнинг барча мусулмонларини табриклаймиз!.  

Биринчи сентябрь Ўзбекистон халқининг миллий кунидир:

Милодий 1991 йили август ойининг 31-чисида Ўзбекистон  Совет Иттифоқидан ўз истиқлолини эълон қилганидан кейин биринчи сентябрь ушбу ўлканинг миллий куни унвонида нишонланади. Ўзбекистон сарзамини Эрон тарихида Мовароуннаҳр номи билан эслатилади ва милоддан олдин олтинчи асрда Ҳохаманишлар сулоласининг ҳукумати остида эди. Бу сарзамин Эроннинг илми ва адабиётининг маркази эди ва Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний каби буюк донишмандлар ва Рудакий, Низомий Арузий каби машҳур шоирларни таълим-тарбия ва етиштирган сарзамин ҳисобланади. Милодий 18 асрнинг охирларида Ўзбекистонда русларнинг нуфуз топишлари бошланди ва аста-секинлик билан кенгайиб борди. Бу сарзамин 1876 йилда Россиянинг тасарруфига кирди ва Совет Иттифоқининг республикаларидан бири унвонида қабул қилинди. Ўзбекистон Совет Иттифоқининг 15-та республикалари жумласидандир ва Совет Иттифоқи парчаланиши сабабли бу мамлакат ўз истиқлолига эришди.

Бундан 2 йил олдин ҳижрий-қамарий 1436-чи йил зил-ҳижжа ойнинг 10-чисида:

Қурбон байрами билан ҳамзамон Мино сарзамини Ол-Саъуднинг масъулиятсизликлари тасири остида Байтуллоҳил-Ҳаромнинг  минглаб ҳожиларининг қурбонгоҳига айланди. Ва бу ҳодиса ҳаж тарихида юз берган энг фожеали воқеалардан ҳисобланади. Бу ҳодиса эрталаб соат 9-да ҳожиларнинг бир қисми Макканинг 204 хиёбонидан шайтонга тош отиш маросимида иштирок этиш учун Жумарот томон ҳаракат қилаётганларида бошқа хиёбонлар  ёпилгани боис ҳаддан ташқари халқнинг тўпланиши натижасида турли мамлакатларнинг ҳожийлари орасидан 7 минг киши, жумладан эронлик ҳожилардан 464 нафар ҳожилар Ол-Саъуднинг қобилиятсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли шаҳид бўлишди. Ва кўп ҳожилар ҳам тан жароҳатлари олишди. Арабистон давлати бу ҳодисани қазову қадарнинг тақазоси деб билиши билан бу ҳодисада ўз масъулиятини тан олишдан қул тортмоқда. Аммо барча далиллар қамарий 1436 йилги шайтонга тош отиш маросимини бошқаришда Ол-Саъуднинг лаёқатсизлик ва масъулиятсизлик зоҳир этишидан далолат беради. 215 ва 223 рақамли хиёбонлар, қўшимча бошқа йўллар ҳамда бу йўлларга қўшни бўлган хиёбонларнинг ёпилишига қарамасдан ҳожиларни 204- чи хиёбонга ҳидоят этиш, хавфсизлик чора-тадбирларини амалга оширмаслик, ҳамда Байтуллоҳил-Ҳаромнинг зиёратчиларига ўз вақтида кўмак беришда қобилиятсизлик зоҳир этиш ва Ҳаж тарихида энг фожеали воқеанинг юзага келиши  Ол-Саъуднинг масъулиятсизлигини кўрсатади. Бу ачинарли ҳодисада 42 мусалмон мамлакатидан 7 мингдан ортиқ ҳожилар ҳалок бўлишди ва шаҳидларнинг аксариятлари Эрон, Нигерия, Мали, Миср, Бангладеш ва Индонезия мамлакатидан эдилар.