Зариф: Эрон ўз тараққиёт йўлини изчиллик билан давом эттиради
(last modified Sun, 11 Nov 2018 08:09:36 GMT )
ноябр 11, 2018 13:09 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ ташқи ишлар вазирининг Эронга қарши иддаоларига билдирган муносабатида Эрон ислом жумҳурияти ўз ривожланиш ва тараққиёт йўлини изчиллик билан давом эттиради, деб таъкидлади.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Твиттердаги саҳифасида АҚШ ТИВ раҳбари  пассив бир уринишида Эрон халқини инсониятга қарши жиноятлардан бири-  очарчилик билан таҳдид қилди деб ёзди.

Зариф ўз сўзларида АҚШ ТИВ раҳбари Вашингтон давлатида ишлаган олдинги касбдошларига ўхшаб,  АҚШнинг барча душманона сиёсатлари билан бир пайтда Эрон давлати нафақат  олдинги йўналишида қадам ташлайди,  балки  ўзнинг ҳукумат қилишга бўлган ҳақидан воз кечмай, тараққиёт ва ривожланиш томон изчиллик билан йўлини давом эттиришига шоҳид бўладилар,  деб изоҳади.

Айтиш жоиздирки, АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг май ойида  Халқаро ядровий келишувдан чиққач,  Эронга қарши ядровий санкцияларни 90 кунлик ва 180 кунлик муддатларда қайтаришини эълон қилганди.

Трампнинг Эронга қарши санкцияларининг биринчи босқичи 7 август ва иккинчи босқичи 5 ноябр кунлари кучга кирди.