Россия: Эрон билан алоқаларни кенгайтиришга қатъий қарор қилдик
-
Россия
Россия ТИВ матбуот котиби Теҳрон ва Москва алоқаларининг кенгайиши Эрон ва Россия хақларининг манфаатларига мос келишини таъкидлаб, Москва давлати Эрон билан алоқаларини кенгайтиришга қатъий қарор қилган, деб айтди.
Кеча Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида АҚШнинг Эронга қарши бирёқлама санкциялари халқаро қонун- қоидаларни бузишдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлаб, Россия АҚШнинг бошқа мамлакатларга қарши ҳар қандай ноқонуний санкцияларини рад этиб, бундай ҳатти-ҳаракатларни мутлақо олқишламайди, деб қўшимча қилди.
Мария Захарова шунингдек, Москва давлати фақатгина БМТ Хавфсизлик кенгашининг қарорларини олқишлаб, бошқа ҳолатларда ўзаро манфаат ва ҳамкорлик доирасида амал қилади, деб аниқлик киритди.
Россия ТИВ наттоғи АҚШ Халқаро ядровий битимдан чиқиши билан ушбу битимни имзолаган барча давлатларнинг кўп йиллик саъй -ҳаракатларини оёқ ости этди, дея қайд қилди.