ноябр 17, 2018 18:59 Asia/Tashkent
  • Генерал Сафавий
    Генерал Сафавий

Эрон армияси муаззам қўмондонининг маслаҳатчиси ва ёрдамчиси Сайид Яҳё Сафавий Фаластин исломий ҳаракати сионистик режимни мағубиятга учратди, деб айтди.

Унга кўра,  сионистик режими икки нафар вазирининг бирдан истеъфога чиқиши бу режим кабинетини ларзага солганидан далолат беради.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Қум шаҳридаги Жамкарон масжидида сўзлаган генерал Сайид Яҳё Сафавий  эндиликда минглаб кўнгилли кучлар зўравон қудратлар томонидан қўллаб- қувватланаётган террорчи гуруҳларга қарши курашда Ироқ ва Сурия армияларига кўмаклашмоқда,  деб изоҳлади.

Генерал Сафавий ўз сўзларида   муқовимат кучлари ва Ливан Ҳизбуллоҳидан қўрқувга тушган сионистик режим Ливан билан шимолий  чегараларида  7 метрлик бетон деворни қуриб, унинг устига тиканли симлар тортган, деб эълон этди.

Генерал Сайид Яҳё Сафавий шунингдек,  Яман халқини Ол Сауд ҳужумлари қаршисида  тура олишига ҳеч ким ишонмасди. Саудия Арабистон режими Яманга қарши урушда қаттиқ мағлубиятга учради, аммо мағлубиятини тан олишдан бош тортмоқда,  деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ