Эронлик дарвозабон Осиёдаги энг яхши футболчилар қаторидан жой олди
(last modified Sun, 18 Nov 2018 14:06:40 GMT )
ноябр 18, 2018 19:06 Asia/Tashkent
  • Эронлик дарвозабон
    Эронлик дарвозабон

Эрон миллий терма жамоаси дарвозабони Алиризо Бейронванд Осиёнинг энг яхши 3 футболчисидан бирига айланди.

ИСНА тарқатган хабарга ўра, Осиё футболи конфедерацияси  келаси йилнинг 3 нафар энг яхши футболчилари номини эълон қилди. Эроннинг Персеполис  жамоаси  ва Эрон миллий терма жамоаси дарвозабони Алиризо Бейронванд, Ал-Асад терма жамоаси ҳимоячиси  ва Қатар миллий термасининг аъзоси   Абдулкарим Ҳасан ва Япониянинг Кашима Унтелерз терма жамоаси ҳужумчиси Юма Созоки ҳам ушбу унвонга сазовор бўлган.

Бейронванд ўтган йили  Персеполис дарвозабони сифатида  Эрон олий лигаси чемпиони бӯлди ва Осиё чемпионлар лигасида эса  иккинчи ўринни эгаллади. Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ҳам Эрон миллий терма жамоаси таркибида яхши ўйинни намойиш этганди.