ноябр 19, 2018 20:32 Asia/Tashkent
  • Адмирал Хонзодий
    Адмирал Хонзодий

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари қўмондони хорижий мамлакатлар минтақада ўз иштирокини кучайтириш учун назоратдаги нотинчликларни келтириб чиқаришмоқда деб айтди.

Бугун адмирал Ҳусейн Хонзодий Ал-Олам телеканалига берган интервьюсида минтақада хорижий кучларнинг назоратдаги нотинчликлар яратиши бир жойда Ал-Қоида, бошқа жойда ИШИД ва яна бошқа бир маконда денгиз қароқчилари ва  ўғрилар башарасида намоён бўлмоқда, деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари қўмондони  ҳозирги шароитда Эрон армияси денгиз кучлари  минтақада ўз иштирокини кучайтириб,  ҳеч бир хорижий кучларга Эрон билан чегарадош ва Эрон назорати остидаги денгиз минтақаларга таъсир ўтказишига  рухсат бермайди,  деб аниқлик киритди.

У ўз сўзларида Эрон армияси денгиз кучлари ва Исломий Инқилоб соқичлар корпусининг Форс Кўрфазидаги тинчлик ва сулҳнинг кафили эканлигига ишора қилар экан,  минтақада фақат хорижий кучлар,  айниқаса, АҚШ ва Англия каби давлатлар нотинчликлар яратишга уринмоқда, чунки  уларнинг минтақадаги иштироки доимо нотинчликлар ва кескинликларнинг асосий омилидир,  деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ