Эронда Нуҳ кемасининг қолдиқлари топилди.
Нью-Йорк Пост - хабарига кўра, бир гуруҳ тадқиқотчилар Эрон тоғида Нуҳ кемасининг қолдиқларини топишди,-деб иддао қилишган.
Американинг газеталаридан бири бир гуруҳ тадқиқотчилар Эрон тоғи баландликларидан Нуҳ кемасининг қолдиқларини топдик деб иддао қилишди,-деб ёзди.
Америкада нашр этиладиган Нью-Йорк Пост газетаси ўзининг интернет марказида Америка Археология Тадқиқотлар институти (BASE ) ишончли далилларни қўлга киритишган ва унга асосланиб, Ғарбий Озарбойжон вилоятида "Тахти Сулаймон" тоғлари устидан Нуҳ кемасининг қолдиқларини топдилар,- деб эълон қилди.
Археология гуруҳининг тадқиқотчиларига кўра, Эроннинг денгиз сатҳидан 1500 метрлик баландлигида ёғоч бўлакларини топишган ва лабораторияда бу ёғоч қисмини ўрганиб чиқишларини ва тошга айланганлигини аниқладилар.
Археологларнинг айтишича, уларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, Тахти Сулаймон тоғи ўтмиш даврининг жуда аниқ далилларини ўз ичига олган.
Гуруҳдаги тадқиқотчилар Эрон тоғида Нуҳ кемасининг қолдиқларини топдик деб иддао қила олмайдилар, балки фақат далилларни тақдим этишади. Аммо хулоса чиқаришни мухотаблар зиммасига қуйишади,-деб таъкидлайдилар.