Эрон Америка устидан Халқаро денгизчилик ташкилотига шикоят қилди
(last modified Sat, 24 Nov 2018 08:15:13 GMT )
ноябр 24, 2018 13:15 Asia/Tashkent

Халқаро денгизчилик ташкилоти конвенцияси денгиздаги ҳар қандай юк ташиш ва тижорий фаолият олиб боришга тӯсиқ яратиш ва камситишни ман этган ва бу халқаро ташкилотга 171 аъзо давлатни бу қонунга амал қилишга чақирди.

Эрон Ислом Жумҳурияти   Халқаро денгизчилик ташкилоти конвенциясини бузган Америка устидан шикоят қилди.

Эрон шикоятномани чоршанба куни Халқаро денгизчилик ташкилоти Кенгашига йӯллади.

Шикоятномада Америка денгиз муҳити хавфсизлигига таҳдид қиладиган чегаралар яратиш пайида эканлиги баён этилган. 

Халқаро денгизчилик ташкилоти Лондонда Теҳроннинг Вашингтон томонидан жорий этилган санкцияларга қарши ҳужжати устида иш олиб бормоқда.

Ташкилот Америка ва бу ташкилотга аъзо бӯлган давлатлардан халқаро денгиз хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай ҳаракатлардан воз кечишларини қатъий сӯради.

Эрон портлари ва денгизчилик ташкилотлари бошқарувчиси Муҳаммад Ростод жума куни Лондондаги 121- Халқаро денгизчилик ташкилоти Кенгашида иштирок этди.

У бу йиғилишда Халқаро денгизчилик ташкилоти  юк ташиш соҳасидаги ӯз мавқеидан фойдаланган ҳолда  Эрон денгизчилик фаолиятини ривожлантиришда таъсир кӯрсатувчи чоралар кӯришига   умидворлик изҳор этди.

Американинг Эрон бӯйича махсус вакили Брайан Ҳук охирги ҳафталарда   жаҳон давлатларидан Эрон кемаларини ӯз портларига йӯл бермасликларини такрор-такрор сӯраб келмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Эроннинг нефть ташийдиган танкерлари, уларнинг жойи ва ҳаракатланиш йўналишини ҳисоблаб чиқиш имконини берадиган  транспондерларини ўчириб қўймоқда. 

Бунинг натижасида бошқа кемалар уларни «кўрмайди». Бу эса, кемалар тўқнашуви эҳтимолини кучайтираб, алалоқибат экологияга жиддий зарарлар етишига олиб келиши мумкин. 

Эрон денгизчилик ва денгиз савдоси соҳасида муҳим мавқега эга. Иқтисодий жиҳатдан Эрон  Халқаро денгизчилик ташкилотининг самарали аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда.