Руҳоний: ислом дунёси ва АҚШ ўртасидаги ихтилофлар, эркинлик ва қуллик ўртасидаги ихтилофдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Исломий бирликнинг 32 -конференциясида сўзлаган нутқида ислом дунёси ва АҚШ ўртасидаги ихтилофлар эркинлик ва қуллик ўртасидаги ихтилоф эканлигини эълон қилди.
Бугун Теҳрондаги Исломий мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиш саройида " Қуддус-- уммат ваҳдатининг маркази" мавзусида Исломий бирликнинг 32 -конфренцияси иш бошлади.
Мазкур конференцияда 100 мамлакатдан 350 меҳмон қатнашмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний конфереция очилишида ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зотнинг азиз неваралари Имом Содиқ /а/ валодат кунлари муносабати билан табрик этар экан, мақсадимиз халқлар манфаатлари ва ҳуқуқига ҳурмат жараёнини кенгайтиришдир, деб айтди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти тарих зўровонлари ҳаётимизнинг йўли ва йўналишини тайин эта олишмади, улар ҳар ким ривожланган ва кучлироқ қуролга эга бўлса, БМТда вето қилиш ҳаққига эга деб иддао қилишади. АҚШ ва Англия учун БМТда вето ҳуқуқи вужудга келтирилган ва ундан кейин минтақада сохта Исроил режими ташкил этдилар, деб таъкидлади.
Руҳоний шунингдек, АҚШ бошчилигидаги Ғарбнинг бундай режаларига қарши кураш учун биз мусулмонлар ҳам бор куч- қудратимиз билан золимлик, зулм қаршисида тура олишимиз керак, деб изоҳлади.
Эрон президенти бугунги кунда минтақада ўта оғир ва қийин вазият ҳукм сураётганига тўхталиб, Фаластин, Ливия, Сурия, Яман ва ҳатто Афғнистон, Покистон ва Ироқдаги вазият исломий жомеани қониқтирмайди, деб аниқлик киритди.