Исломий бирлик Халқаро конференциясининг якуний баёноти
(last modified Tue, 27 Nov 2018 08:12:31 GMT )
ноябр 27, 2018 13:12 Asia/Tashkent
  • Исломий бирлик Халқаро конференция
    Исломий бирлик Халқаро конференция

Кеча " Қуддус -уммат ваҳдатининг маркази" мавзусидаги 32- Исломий бирлик Халқаро конференцияси якунланди.

Теҳронда бўлиб ўтган Исломий бирлик халқаро конференция иштирокчилари чиқарган сўнгги баёнотида, Фаластин орзу-армонлари исломий умматнинг асосий масаласи эканлиги ҳамда ислом дунёсининг ашшадий ва асосий душмани сионистик режим эканлигини баён этиб,  ушбу босқинчи режимга қарши кураш учун бор куч- қудратни ишга солиш зарурлигини таъкидладилар.

Мазкур конференция иширокчилари  мусулмонлар ўртасидаги бирлик- ваҳдатни кучайтириш, душманларни аниқлаш, ихтилофлардан воз кечиш, қўшма қарорлар чиқариш   орқали минтақавий ва ички низолар ва ихтилофларни ҳал этишни  эълон этдилар.

Исломий бирлик конференциясида қатнашган уламолар ҳам  АҚШнинг " аср муомаласи"лойҳиаси, сионистик шаҳарчалар қурилиши, ҳамда қайтиб келиш ҳаққини бекор этиш, Қуддус ва Масжидулақсони яҳудийлаштириш ҳамда сиоинстик режим пойтахтини бу шаҳарга кўчириш каби лойиҳаларга қарши норозилик билдирдилар.

Исломий бирлик халқаро конференцияси қатнашувчилари  АҚШ давлати томонидан сионистик режим  пойтахтини Тел-Авивдан Масжидулақсога кўчириш режасининг қўллаб -қувватланганини қоралаб,  АҚШнинг ушбу ҳатти -ҳаракатига қарши чиқиш ҳамда Қуддус шаҳрини турли дин ва цивилизациялар ҳамда тинчлик шаҳри сифатида  қолишини таъкидладилар.

 Конфренция қатнашувчилари, шунингдек  сионистик режими билан барча тармоқлар хусусан сиёсий, тижорат, маданий ва спорт соҳаларида ҳамкорлик қилишга ўз мухолифатини эълон этдилар.

Айтиш жоизки,  шанба куни Теҳроннинг Исломий мамлакатлар раҳбарларининг анжуманлар  саройида  бошланган " Қуддус-- уммат ваҳдатининг маркази" мавзусидаги  Исломий бирликнинг 32 -конфренцияси  кеча якунланди..

 Мазкур конференцияда 100 мамлакатдан 350 меҳмон қатнашди.